TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2748

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,720Numero di visualizzazioni
Pubblicato15 apr15/04/2025, 11:39
Contenuto del post

Contenuto

Кўпинча ўйлаб қоламан: ота-оналар — бу боланинг келажагини шакллантирадиган биринчи "меъморларидир". Айнан улар биринчилардан бўлиб бизга ёки имкониятларимиз чегарасини ёки, аксинча, чегарасизлигини кўрсатишади. Кимдир болалигидан: ❌«Бу сен учун эмас» деган гапларни уқтирса, яна кимдир ✅«Буни албатта уддалайсан» деган фикрни сингдиради. Бугун мен ота-онанинг қўллаб-қувватлаши, ёки бу қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги — касб танловига, ўзига ишончни ҳис қилишга ёрдам беришини яна бир бор англадим. Энг керакли нарса — бу болага ишонч бериш ва тўғри йўл кўрсата билишдир. Қорақалпоғистонда мен танишган оила айнан шундай фарзандларига тўғри йўналиш, таълим ва тарбия берган оилалардан. Ҳозирда уларни бевосита таниган ҳар бир одам фарзанди айнан АйТи соҳаси билан шуғулланишини исташади. Қорақалпоғистонлик Бахт ва Саодат исмли дастурчи қаҳрамонларимнинг ҳар иккалалари ҳам дастурчилар билан оила қуришган. Уларнинг бири турмуш ўртоғи билан бугун Германияда ишлайди бири эса аёли билан Америкада фрилансер сифатида фаолият юритади. Ҳар икки қаҳрамонларимнинг тиббиёт йўналишида грант асосида таҳсил олган сингиллари Гўзал ҳам ака-опасидан ортда қолмаслик учун келажагини айти соҳаси билан боғламоқчи. Дастурчи қаҳрамонларимиз билан танишар эканман уларнинг ота-оналари билан фарзнад тарбияси борасида суҳбатлашиш истаги туғилди ва шу мақсадда уларнинг хонадонларига Нукусга бордик. Тез кунларда бу оила билан суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳар биримизга фарзандларимиз келажагининг чиройли меъморлари бўлиш насиб қилсин Иллоҳим🤲