TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
"Мени танимаганлар мақсади "очко" ишлаш деб ўйлайди, аслида фидойилик ҳар биримизда бўлганида эди жамиятимизда ечилмаган муаммо қолмасди..." Бу фикрлар Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги мактабнинг Информатика фани ўқитувчиси Дилмурод Йўлдошевники. Дилмурод билан Тошкентда бўлиб ўтган дастурчилар фестивалига кўплаб ўқувчиларини олиб келганида танишган эдик ва бу ҳақда пост ҳам қўйганман. Дилмурод ҳаёт йўлини ўқитувчилик билан боғлаган "Айтишник"... Ўқувчиларини АйТига бўлган қизиқишини оширишни мақсад қилган Дилмуродни Рақамли технологиялар вазирлигига интервью учун таклиф қилдик. Тўлиқ суҳбат ушбу ҳаволада: https://www.youtube.com/watch?v=EGAabpd50i0