Contenuto
Кеча ишдан чарчаб уйга келсам, кранда совуқ сув йўқ. Таъмир ишлари сабабли совуқ сувни ўчиришган экан. Бор-йўғи бир кеча, лекин асрга татигулик... Сувсиз жуда қийналдик: овқат тайёрлаш, идиш ювиш, шунчаки қўл ювиш ҳам катта муаммога айланди. Ҳозир қизимдан совуқ сув келдими деб сўрадим, Алхамдулиллах келибди, Иллоҳим изни ҳеч қачон тарк этмасин... Кўпинча сувни ўз-ўзидан бор, ҳеч тугамас ресурсдай қабул қиламиз. Кранни бурадик ҳаммаси муҳайё. Кеча яна бир бор бутун дунёда миллионлаб одамлар ҳар куни сув танқислигида яшаши ҳақида ўйладим, ҳатто ўзимизнинг чекка ҳудудларда ҳам шу муаммо бор, челакда сув ташиб юришади. Аслида сувни ўта тежжамкорлик билан ишлатишга ҳаракат қиламан, идиш юваётганда ҳаммасини идиш ювадиган восита билан ишқалаб олгунча ёпиб тураман, тиш қўл юваётганда ҳам жўмракларни ёпиб тураман. Қизларим ҳам шунга амал қилишларини талаб қиламан. Бироқ шундай бўлса ҳам биз сувни жуда кўп исроф қилишимизни биламан. Кўчада шланк ёқиб тоза сув сепаётганларни кўрсам, ғазабланмай гапирмай ўтолмайман. ⠀ 💧 Сувни авайланг. Тиш ювганда кранни ёпинг. Ортиқча оқиб ётмасин. Кир ювиш машинасини тўлиқ тўлмай туриб ишга туширманг ва ҳоказо сувни тежаса бўладиган ҳолатлар кўп ва буни яқинларимга гапиришдан чарчамайман. Кичкина одатлар ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Сиз ҳам сувни қанчалик исроф қилишимиз ва у битмас-туганмас неъмат эмаслиги ҳақида ўйлайсизми?