Contenuto
Бундан 6 ой олдин катта қизим Ширин билан янги бир замонавий касб ўрганишни бошлаган эдик. Катта қизим ҳали мактабни тугатмаган бўлса-да, яна бир замонавий касб эгасига айланди — график ва веб-дизайнер. Охирги 6 ой давомида у Figma, Photoshop, Illustrator, CorelDraw, UI/UX ва график ҳамда веб-дизайн учун зарур бўлган бошқа кўплаб дастурларни ўрганди. Ўзининг китобсеварлиги боис диплом иши учун китоб дўкони брендини яратишни танлади. Қизимнинг Book market брендида китоб ўқиётган мушукча тимсоли акс этганини кўришингиз мумкин. Шириним жудаям камтар ва у ҳақида ёзишимни унча истамайди. Лекин мен қизларимнинг ашаддий мухлисиман ва улар яратган ҳар бир иш — мен учун санъат асари. Уларга қараб, дунёда қанча истеъдод борлигини яна бир бор ҳис қиламан ва улардан икки нафари менинг уйимда ўсяпти деб ғурурланаман! Бугун сизлар билан қизимнинг график дизайн соҳасидаги дастлабки ишлари билан бўлишмоқчиман. Қизим, сен билан чексиз фахрланаман! Дарвоқе, кимгадир дизайн хизматлари зарур бўлса бизга мурожаат қилишингиз мумкин😊