Contenuto
Бугун эрталаб ишга келаётсам, ишхонамизга ёндош маҳаллада люкдан совуқ сув тошиб оқиб ётганлиги ҳолатини кўриб қолдим. Дарҳол ҳамкасбим "Сувсоз" Ахборот хизмати раҳбари Akmal Murodov ака билан боғландим. Акмал ака хабардор қилганим учун миннатдорчилик ҳам билдириб, ҳолат назоратга олинганлигини айтдилар. Муаммо бартараф этилгач сурат юборишларини илтимос қилдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мутахассислар жойга етиб бориб, муаммони бартараф этишгани ҳақида хабардор қилдилар, Кўнглим ёришди ва хотиржам бўлди. Акмал акадан бу ҳолатларга дуч келган, лекин уларни танимайдиган фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида ҳам сўраб олдим. "1255" — Сувсознинг қисқа рақами экан. Агар сиз ҳам шундай ҳолатларга дуч келсангиз бефарқ бўлманг ва шу рақамларга мурожаат қилинг. Бу каби муаммоларни кўрганда бефарқ бўлмаслик албатта ҳар биримизнинг фуқаролик ва инсонийлик бурчимиз, лекин шундай пайтда бир он бўлсада ўзингни улкан муаммони ҳал қилиб қўйган "суперқаҳрамондай" ҳис қиласан, шу учун ҳам бефарқ бўлманг ☺️😎 Ҳақиқий суперқаҳрамонларимиз "Сувсоз" жамоасига эса тезкорлик ва ишларига бўлган масъулият учун алоҳида миннатдорчилик билдираман, касбу-корингизга барака берсин!🙏🤲