TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2788

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,270Numero di visualizzazioni
Pubblicato23 giu23/06/2025, 04:51
Contenuto del post

Contenuto

Бугун бутун дунёда Давлат хизмати куни нишонланади🤵🏻👨‍💻👩‍💻 Шу муносабат билан Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан ўтказиладиган Давлат хизмати Форуми илк бор Ўзбекистонда ўтмоқда. Самарқанд шаҳрида ўтаётган Форум Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадан келган РЕКОРД даражадаги вазирлар ва Давлат хизматига масъул орган раҳбарларини бирлаштиряпти. Кутилаётган натижалар Форумда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айниқса ривожланаётган давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда давлат хизматларидан тенг ва адолатли фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган Самарқанд вазирлар декларацияси муҳокама қилинади. Шунингдек, рақамли давлат бошқаруви соҳасида ечимлар экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган дастурни ишга тушириш режалаштирилган. Биз бошлашга тайёрмиз!