Contenuto
Ўзбекистон Рақамли ҳукуматни ривожлантириш борасида юқори даражадаги ютуқларга эришган давлат сифатида эътироф этилди 👏👏👏 Ҳозиргина Самарқандда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Давлат хизмати Форуми доирасида Рақамли соҳада ривожланган мамлакатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Рақамли ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ҳамда электрон ҳукумат платформаларига (my.gov.uz, солиқ хизмати) йирик инвестициялар киритаётган, кучли институционал етакчилик таъминлаётган, Рақамли кўникмалар, STEM фанлари ва рақамли саводхонликка алоҳида эътибор қаратаётган Давлат сифатида эътироф этилди. Дунё миқёсида эътироф этилган бу ютуқларимиз — Ўзбекистон рақамли тараққиёт борасида муҳим поғоналарни забт этаётганини англатади ва шубҳасиз ҳар биримиз учун фахр туйғусини бағишлайди. Ушбу форумда янграган бир ибора менга жуда ёқди “Давлат ҳеч қаерда бўлмаслиги, лекин керак пайтда ҳамма ерда бўлиши керак”, яъни бу нимани англатади Давлат фуқароларнинг кундалик ҳаётига ортиқча аралашмаслиги керак (яъни бюрократия, тўсиқлар, назоратнинг ортиқчалиги бўлмаслиги лозим), бироқ фуқаро эҳтиёж сезган, ёрдам керак бўлган пайтда — давлат ёрдамига таяниши зарур! Айнан шу тамойил асосида Ўзбекистонда рақамли ҳукумат ривожланмоқда. Тезкор, қулай ва очиқ давлат хизматлари — ҳар биримизнинг ҳаётимизга қулайлик олиб кирганини инкор эта олмаймиз. Халқаро эътироф ҳар биримизга муборак бўлсиг!