Contenuto
Tashkent Digital School ўзбек ва рус таълим тилларида дарс олиб борувчи бошланғич синф ўқитувчиларини ишгатаклиф қилади! 🎓 Бу — рақамли технологиялар, математика ва инглиз тилига ихтисослашган хусусий мактаб. Мактабда ўқувчилар замонавий билим ва кўникмаларга эга бўладилар, ўқитувчилар эса муносиб иш шароити, ҳурмат ва қўллаб-қувватлов муҳитида фаолият юритадилар. ✅Талаблар ва кўникмалар: 🔹 Бошланғич синф ўқитувчиси сифатида камида 2 йиллик тажриба 🔹 Ўқув жараёнида инновацион ёндашувлар ва ахборот технологияларини қўллай олиш 🔹 Ўз фанини яхши билиш, болалар билан мулоқот қилишда сабр, эҳтиёткорлик ва рағбат 🔹 Жамоада ишлай олиш қобилияти ва масъулиятли ёндашув 🔹 Мактабнинг ривожига ҳисса қўшиш истаги Биз таклиф қиламиз: 🔹 Рақобатбардош ойлик маоши — тажриба ва суҳбат натижасига кўра белгиланади 🔹 Замонавий жиҳозланган синфхоналар ва иш шароити 🔹 Кучли, аҳил ва янгиликка очиқ жамоа 🔹 Таълим соҳасида катта тажрибага эга раҳбарият ва ривожланиш имкониятлари Барча савол ва таклифлар бўйича: +998555182025