TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2813

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni524Numero di visualizzazioni
Pubblicato23 lug23/07/2025, 11:11
Contenuto del post

Contenuto

Бугун Олий таълим даргоҳида бола 4 йил вақтини ва маблағини кетказиб ўқияпти, бироқ охир оқибат меҳнат бозорга керак бўлган кадр бўлиб етишиб чиқяптими? Агар саволга жавоб ижобий бўлмаса, биз болани вақтини бекорга кетказгандан кўра уни касб-ҳунарга ўргатганимиз яхши деб ҳисоблайман. Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўзида 500 минг доллардан ошиқ "обороти" бўлган 30 мингдан ошиқ компания бўлган, агар шуларнинг ҳеч бўлмаганда 20 фоизи Data analitik'ларга эҳтиёжини тушуниб етса камида 6 минг иш ўрни яратилади. Бу фикрлар MAAB Innovation Компанияси раҳбари Sherzod Ibragimov'га тегишли. У глобал даражада ўзгараётган келажак касблари ва Ўзбекистон шароитида бунга мослашиш ечимлари билан бўлишди. У ўзи ўтказган бир тажриба ҳақида гапириб берди. "Жуда кўпчилик компаниялар, яъни бизнес эгалари ўзида мавжуд муаммоларнинг ечими Data analitik'ларда эканлиги яхши билишмайди. Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўзида 500 минг доллардан ошиқ "обороти" бўлган 30 мингдан ошиқ компания бор, агар шуларнинг ҳеч бўлмаганда 20 фоизи, яъни бу 6 мингта компания дегани, Data analitik'лар кераклигини тушуниб етса бу камида фақат шу мутахассисларга Ўзбекистоннинг ўзида камида 6 минг иш ўрни яратилади дегани", — дейди Шерзод Ибрагимов. "Ҳозир биз АйТи йўналишларида талабгир бўладиган йўналишларни мониторинг қиляпмиз, бироқ бу ишни бугун барча йўналишларда ва соҳаларда ҳам амалга оширишимиз лозим. Олий таълим даражасида дунё меҳнат бозорини ўрганадиган махсус бошқарма ташкил қилиб, истиқболли ва талаб бўлиб турган ва бўладиган соҳаларни ўрганиб боришни йўлга қўйишимиз керак. "Сунъий интеллект ривожланиши билан бирга соҳалар жуда тез алмашяпти, қайсидир соҳалар йўқ бўлиб кетяпти, қайсидир соҳалар янги чиқяпти. Буни таҳлил қилгандан сўнг янги йўналишлар бўйича методология билан шуғулланадиган бўлим ташкил қилиш керак ва унда янги дарсликлар ишлаб чиқиш ва бевосита компаниялар билан ишлаб, нимага эҳтиёж борлигини ўрганиши керак. Хўш, кейин нима қиламиз? Дастлаб, мазкур жараённинг олий таълим муассалаларига жорий қилиш бўйича, кейин эса ОТМ битирувчиларининг ишга кириш бўйича рейтингини ишлаб чиқса бўлади. Қарабсизки, ОТМлар ўртасида соғлом рақобат юзага келиб, сифат яхшиланишни бошлайди. Дастлабки 4 йилгача буни марказлашган ҳолда амалга оширса, кейин ушбу босқичларни университетларга тушириш мумкин. Кейин юқоридаги жараённи ОТМнинг ўзи йўналишидан келиб чиқиб амалга оширади. 2030 йилга бориб, IT соҳасида муваффақият қозонадиган мутахассислар қандай кўникмаларга эга бўлиши керак: ✅ Маълумотлар муҳандислиги ва аналитика – Data is the new oil. ✅ Автоматлаштириш ва машинали ўқитиш – самарадорликни ошириш учун алгоритмлар. ✅ Кўп соҳали тафаккур (multidisciplinary thinking) – IT + агро, IT + соғлиқни сақлаш, IT + иқтисодиёт. ✅ Киберхавфсизлик – рақамли дунёда хавфсизлик асосий муаммога айланади. Қуйидаги касблар Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини қуришда муҳим роль ўйнайди ва маҳаллий ҳамда халқаро бозорда рақобатбардош мутахассисларни талаб қилади: • Data Analyst / BI мутахассислар • AI ва Machine Learning муҳандислари • Data Engineers • Cloud архитектура ва DevOps мутахассислар • Cybersecurity экспертлар Ёшларга асосий маслаҳатим “иш топиш” учун эмас, балки эртага иш ўрни ярата оладиган мутахассис бўлишга, ота-оналарга эса фарзандларига шундай мутахассис бўлиб етишишлари учун кўмак беришлари зарурлигини айтган бўлар эдим". Дарвоқе, ёшларимиз келажагига бефарқ бўлмаган журналист ҳамкасбларимга шу одамдан албатта интервью олишни маслаҳат берган бўлардим...