TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Технология бу мен учун ёруғлик! Мирали Ғиёсов — филолог, ўқитувчи ва кўзи ожизлар учун энг йирик аудиокитоб платформаси асосчиси. ⠀ Мирали ёш бўлишига қарамай, илм, инклюзия ва рақамли технологиялар йўлида катта ютуқларга эришган. Ушбу видеода у нафақат ўзининг ҳаёт йўли ва фаолияти балки ногиронлиги бор инсонларнинг технология соҳасида дуч келаётган муаммолари билан таништиради. ⠀ Бу суҳбат — имкониятлар ва ҳар қандай тўсиқни енгиш ҳақида! Мен бу суҳбатни ишим юришмаяпти, имконият йўқ, ўз йўлимни тополмаяпман деб баҳоналар излайдиган соғлом инсонлар томоша қилишини истардим. Суҳбатни ҳар қандай инсон томоша қилиб, яшаш учун мотивация олиши мумкин! 📹https://www.youtube.com/watch?v=4mIB1kmrm-s