TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Куни кеча биз билан бирга ўқиган бир курсдошимиз эрталаб соппа-соғ ишга чиқиб кетиб, Пешин вақтида вафот этгани ҳақида эшитдик. Тенгдошинг, бирга ёшлигинг ўтган инсонни орадан олиб кетиши инсонни янада чуқур қайғуга солар экан... Ўзи ҳали ёш 3 фарзанднинг отаси, лекин Аллоҳимнинг хохиши экан у энди орамизда йўқ... Бу эса умримизнинг ҳар они нақадар ғаниматлигини англаб олишимиз учун яна бир фурсат... Шу учун яқинларимизни қадрлаш, улар билан ўтаётган ҳар бир онни ғанимат билишимиз лозим... Зеро, кетган инсонни ҳеч қаердан ҳеч нарса эвазига қайта топа олмаймиз. Аллоҳим ўтганларни Ўз раҳматига олсин🤲