Contenuto
Кеча тасодифан Республика болалар кутубхонасига кириб, кўрганларимдан ҳайратда қолдим! Ростини айтсам, бундай манзарани кутмагандим: зал ёшлар билан тўла эди. Кимдир ноутбукда дарс қилаётган, кимдир китоб ўқиётган, яна кимдир бир гуруҳ дўстлари билан қандайдир лойиҳалар устида ишлаётганди. Кутубхона келажак энергияси билан тўла эди. Бундай манзарадан кейин келажакка ишончинг янада ортар экан. Келажагимиз билим олишга иштиёқи баланд ёшлар қўлида. Кутубхона маъмуриятидан бу ерга келиб дарс қилиш китоб ўқиш учун қандай шартлар борлиги ҳақида сўрадим, билсам ҳаммаси мутлақо бепул экан. Бу ерда ҳатто кичик ёшдаги болажонлар ҳам оналари билан китоб муҳитидан завқланяпти. Бу лаҳзани телефон камерамга муҳрламасам бўлмасди — жараённи сизлар билан ҳам бўлишгим келди. Мен учун ёшларимизнинг билим ва ўзини ривожлантиришга бўлган иштиёқи жуда ҳам қувонарли. Ёшлар учун яратилган бундай чиройли шароитлар уларнинг таълим ва ҳаётга бўлган қарашларини ҳақиқатдан ҳам ўзгартиради. #Келажагимизбилимлиёшларқўлида