Contenuto
Эҳтимол, дунёда ҳеч бир давлат Жаннифер Лопеснинг ташрифини Ўзбекистончалик кўп муҳокама қилмагандир. Унинг ташрифи кўплаб баҳсли жиҳатларни келтириб чиқарган бўлсада, Ўзбекистонга катта эътибор тўлқинини ҳам олиб келди. У бу ерга нафақат ўз ижодини намойиш этгани, балки бошқа иқтисодий кўплаб фойда ҳам олиб келди. Ҳозиргина Линкединда кўзим тушган қизиқарли маълумотларни Фейсбукда ҳам бўлишмоқчиман, чунки айнан шу ижтимоий тармоқ бу ташрифга негатив кайфият билан қаради. “Бунёдкор” стадионидаги концертга 25 000 та чипта сотилган экан, шундан 15 000 таси хорижий меҳмонларга. Чипта нархи 1 млндан 4,1 млн сўмгача бўлган. Энди Женниферни гонорарини ҳисоблагандай Ўзбекистон унинг ташрифидан олган фойдани ҳам бир ҳисоблаб кўринг. Меҳмонхоналар, ресторанлар, транспорт ва маҳаллий хизматлардан фойдаланган мижозлар олиб кирган маблағлар, халқаро майдонда Ўзбекистон акс этган суратлар, видеолар ва таассуротлар. Ўзбекистон йирик юлдузларни қабул қила олиши имконияти намойиши. Аслида агар “юлдузли туризм” ривожланса бу таъсир мамлакат брендига узоқ муддат хизмат қилиши мумкин. 248 миллион кузатувчига эга Jlo'нинг биргина Инстаграмдаги саҳифасининг ўзи ҳам Ўзбекистонни халқаро майдонга намоён этгани яна битта Катта плюс. Сабаби ўша кун юлдузли санъаткорнинг барча сторислари Ўзбекистон ҳақида эди! Женнифер Лопес кетди, аммо у олиб келган тўлқин ҳали узоқ вақт давом этиб, Ўзбекистонга фойда олиб келиши мумкин. Афсус унинг концертига туша олмадим, лекин имкониятим бўлганида албатта тушардим, лекин уни тушганларнинг сторисларидан томоша қилиб ҳам мазза қилдим... Ҳая, яна битта катта плюсни айтиб ўтмасам бўлмас 😁энди фитнес клублар ҳам аёлларга тўла бўлади, энди аёллар 56 ёшда ҳам шундай ёш кўриниш имконияти борлигини билишади ва бунинг учун тинмай ҳаракатда бўлишади, мен таниган 2 аёл шундан кейин фитнессга ёзилди🤍 Суратда Ўзбекистон аҳолиси Женнифер Лопес ташрифини муҳокама қилганидан хабар топган санъаткорнинг ҳолати 😅😅