TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2833

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni646Numero di visualizzazioni
Pubblicato22 ago22/08/2025, 06:41
Contenuto del post

Contenuto

Тухумни тепадан ташлаб асраб қолиш болаларга нимани ўргатади? Ўртада ўтирган бола Акбар. У ўзбек ва у 16 ёшда. Акбар Швейцариядаги Aiglon мактабида таҳсил олади. Акбар Швейцарияда, шу мамлакат маданиятида катта бўлган, ўша ерда ўқийди ва ҳаёт кечиради. У таътил даврида эса она Ватани Тошкентга келишни яхши кўради. Акбар қизим Шахло ўқийдиган Ал Хоразмий мактабида жуда қизиқарли Eggdrop тажрибасини ўтказди. Eggdrop бутун дунёда STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) фанлари учун энг машҳур машғулотлардан бири ҳисобланади. Eggdrop физикани ҳаётга боғлаш — Ньютон қонунлари, энергия, кучлар тақсимоти, ҳаракат каби назарий билимлар амалий машқ орқали яхшироқ тушунилади. Ижодкорлик ва инновация — болалар "қутқарувчи механизм" яратиш учун турли ғояларни ўйлаб топишга мажбур бўлишади. Муаммони ҳал қилиш кўникмалари — қандай қилиб бор нарсадан фойдаланган ҳолда тухумни муҳофаза қилиш мумкинлиги ҳақида турли ечимларни синаб кўришади. Сабр ва чидамлилик — тухум синганда ҳам қайтдан ҳаракат қилишга ўрганишади. Қизим ва унинг жамоаси 4 кун давомида ўз механизмларини яратишган: парашютлар ясашган, шарлар ёрдамида зарбани юмшатишган, ҳатто кучни тухумдан узоқроқка йўналтириш усулларини ҳам топишган. Натижада болалар физика қонунларини ҳаётда қўллашни, жамоа бўлиб ишлашни, ижодкорликни ва қийинчиликларга қарамасдан ҳаракат қилишни ўргандилар. Бу тажрибани 16 ёшли бола ўргатганини билиб Акбар билан гаплашиб у билан яқинроқ танишгим келди, у жуда тарбияли ва илмли бола, физикани жуда яхши кўрар экан, келажакдаги орзуси профессор бўлиш (Иллоҳим ниятига етсин!). Ҳозир у қўшимча дарсларга қатнашади, қўшимча дарсликлар ўқийди ва мактаби дастуридан ташқари тадқиқотлар ҳам олиб боради. У ўқитиш тажрибасини орттириш мақсадида таътил даврида ўзбекистонлик ўқувчиларни йиғиб физика фанидан дарс беришни тажриба қилиб кўрган. Бу тажриба қизим Шахло учун жуда қизиқарли бўлди. 4 кун давомида мен ҳам уйда фақат шу мавзудаги билимларимни орттирдим, шу ҳақда эшиттим десам адашмайман. Ишончим комилки, бундай ташаббуслар болаларнинг илмга бўлган қизиқиши ва ўз кучларига ишонишларига ёрдам беради. Она сифатида ва таълимга бефарқ бўлмаган инсон сифатида Акбарга ва ушбу тажрибани мактабимизда тадбиқ этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган мактабимиз жамоасига катта раҳмат айтмоқчиман. Бундай тажрибаларни мактабларимизда доим ўтказиб боришимиз керак. Болалар жамоа бўлиб бир муаммо устида бош қотиришни ўрганишлари керак. Бу келажакда жамиятимиздаги глобал муаммоларни жамоа бўлиб ҳал этишга, ва фақат "Мен" деб яшаш тушунчасидан воз кечишга ёрдам беради.