Contenuto
"Ўсиш оғриқ ортидан бўлади" Ўз иш фаолиятим давомида мен деярли ҳеч қачон инглиз тили билан ишимда тўғридан-тўғри тўқнаш келмадим, яъни уни қўллашга эҳтиёж бўлмаган. Университетга киришда инглиз тилидан балим юқори бўлганига қарамай, ўқиш пайтида ўқитувчимиз билан муносабатдаги конфликт сабабли (Аллоҳ раҳмат қилсин ҳозир улар бу дунёда йўқлар) бу тилга нисбатан салбий қараш ва нафрат пайдо бўлган. Кўрдингизми ҳаётда ўқитувчига кўп нарса боғлиқ... Вақт ўтиб, GM Uzbekistan компаниясига ишга кирдим. Иш фаолиятим давомида GM Powertrain корхонаси ички коммуникациялар бўйича зўр мутахассис Гулноза Ибадуллаева билан танишдим. Уларнинг корхонасида раҳбарият асосан хорижликлар эди, ва Гулноза улар билан жуда равон ва чиройли инглиз тилида мулоқот қиларди, табиийки бу жараённи кўриб унга хавас қилардим. Ва унда бунга қандай эришгани ҳақида сўраганман. Бунга жавобан у менга инглиз тилини шундай даражада ўргатган ноёб методикага эга педагогни тавсия қилганди. Ўшанда у тавсия қилган инсонда бориб дарс олиш учун менда вақт ҳам моддий имконият ҳам етарли эмасди ва бу ишни ортга сурдим... Ҳар сафар инглиз тилини ўрганиш ҳақида гап кетганда Гулноза ва унинг тавсияси ёдимга тушади. Орадан йиллар ўтди, катта қизим 11-синф ўқувчиси бўлди. Мактаби немис тилига ихтисослашган мактаб бўлгани учун асосий эътиборни немис тилига қаратдик ва бу тилни мукаммал ўрганишга эришдик. Инглиз тилини билмайди демайман, орада қатнаган курсларимиз ҳам бўлди. Лекин ОТМга кириш ва бунинг учун инглиз тилини мукаммал ўрганиш масаласи ўртага ташланганда мен бу ишни ўшанда Гулноза тавсия қилган устозга олиб боришим керак деган қарорга келдим. Ўзимга аяган пулимни қизимга аяшим мумкин эмас. Қизим билан ёзги таътил бошланишида ўша пайт менга Гулноза тавсия этган инсон Muhayyo Zayrovaнинг олдига бордик. Мен қизимнинг таълимини дуч келган инсонга ишона олмаслигим аниқ ва биз адашишга хаққимиз йўқ. NEXT STEP UP - SCHOOL асосчиси Муҳайё Заированинг олдига ёзда борганимизда янги гуруҳни 3 ойдан сўнг очиши ва фақат ўшанга қизимни олиши мумкинлигини айтди. Мен мавжуд гуруҳингизга бораверсин улгурволади десам, йўқ мен ундай ишлолмайман. Менга ишониб олиб келяпсанми натижаси бўлиши учун бундай йўл тутолмайман деди. Унда ёзда вақтни зое кетказмай бошқа ерга бориб турсинми деган саволни бердимганимда, “Йўқ, мен унга шундай вазифалар бераман уни бошқа ерга бориб вақтини бекор кетказишга эҳтиёжи бўлмайди”деди. Дарҳақиқат, шундай қизиқ вазифалар бердики, қизимга қизиқиб бу вазифаларни ўзим ҳам қилишга тушиб кетдим. Энг зўр томонини айтайми? Муҳайё билан гаплашган ҳар қандай одамда бу тилни ўрганишга иштиёқ уйғонади, у фарзандингизга шундай мотивация берадики, сиз ҳам инглиз тилини ўргангингиз келиб қолади ва иштиёқ билан шуғулланишни бошлайди, мени қизимда шундай бўлди. Унинг ноёб методикаси нимада эканлигини билмайман, ҳозирча билолганим бир дарснинг ўзида инглиз тилидаги барча замонларни ўрганиб олиш мумкинлиги, лекин бу қандай кечишини билмайман, якуний хулосамни қизимнинг натижалари билан бўлишганда айтишим мумкин. Ҳақиқаттан ҳам ҳар қандай соҳада мутахассислар кўпдай туюладику, лекин хақиқий шу соҳани энг зўрини топиш жуда мураккаб жараён. Қизим бугун мукаммал эгаллаган рус ва немис тиллари қаторида инглиз тилида ҳам юқори натижаларга эришишига ишонаман. Қизларимни билимига қилинган сармоя — бу ўзимизга беришимиз мумкин бўлган энг қимматли нарса. Ва, иншоаллоҳ, бироз вақтдан сўнг сизлар билан аъло натижаларимизни бўлишаман. Муҳайё Заирова таъкидлаганларидай "Ўсиш оғриқ орқали бўлади"! Биз тайёрмиз! Биз катта ва масъулиятли йўлга чиқдик, сиз ҳам қизимни бу йўлда дуо қилиб қўйинг.