Contenuto
Кеча бозордан қайтаётганимда, бир овқат етказиб берувчи курьер йигитни кўриб қолдим. Унинг мотоциклидаги кичик байроқчалар диққатимни тортди. Аввалига компания ташаббуси бўлса керак деб ўйладим, лекин атрофдаги бошқа курьерларнинг мотоциклларида байроқчалар йўқ эди. Шунда ўйлаб қолдим: ватанпарварлик ҳисси мартаба ёки мақом билан белгиланмайди. Бу йигит ҳам, ўзининг оддий меҳнати ила, юрагида Ватанга бўлган муҳаббатини ифода этмоқда. Бугун — юртимиз мустақил бўлган улуғ кун! Мустақиллик нафақат ҳуқуқ, балки масъулият ҳам. Уни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва келажак авлодларга муносиб тарзда қолдириш — ҳар биримизнинг бурчимиз. Мустақиллик байрамимиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар! Қалбимизни Ватанимизга бўлган муҳаббат ҳеч қачон тарк этмасин!