TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2849

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni658Numero di visualizzazioni
Pubblicato2 set02/09/2025, 04:25
Contenuto del post

Contenuto

Бир куни ўқитувчи синфга қўлида кичик қум соати билан кириб келибди. У ўқувчиларига қараб шундай дебди: — Болалар, ҳаёт ҳам шу қум соатига ўхшайди. Ҳар бир зарра пастга тушиб борар экан, ортга қайтмайди. Ҳудди шу каби ҳар бир ўтаётган кун ҳам бетакрор ва бебаҳодир. Синфни жимжитлик қамраб олди. Ўқитувчи давом этди: — Мактабда ўтган ҳар бир кунни қадрланг. Ҳар бир дарс, ҳар бир дўст ва ҳатто имтиҳонлардаги қийинчиликларни ҳам — буларнинг барчаси эртага илиқ хотирага айланади. Йиллар ўтиб ўша ўқувчилар фарзандларини қўлидан етаклаб мактаб остонасига олиб келишибди... Бугун деярли ҳар бир оилада ўзига хос кун, менимча бу кунни ҳар инсон кўнглида ўзгача хаяжон билан ўтказади. Фарзандларимизни мактабга олиб борар эканмиз ўша болалик онларига қайтганда бўламиз. Менинг учун бу ўқув йили айниқса жуда муҳим ва масъулиятли — катта қизим 11-синфда. Кечагина қўлидан ушлаб 1-синфга олиб борган жажжигина қизалоғим, мактабдаги сўнгги йилини ҳам бошлади, у катта ҳаёт остонасида турибди. Олдинда уни жуда масъулиятли йил кутяпти. «Қизим, мактабдаги сўнгги йилингни ўтказасан, ҳар бир кундан завқ ол, мактаб сенинг болаликдаги охирги даврларинг, ва у гўзал хотиралар билан ёдингда қолиши керак» — дедим қизимга мен ҳам. Барча болажонларга ўқув йили сермазмун ўтишини ва ютуқларга бой бўлишини тилайман. Мактаб нафақат билим, балки мустаҳкам дўстлик, қувонч ва ёрқин хотиралар маскани сифатида ёдингизда қолсин.