Contenuto
Ўзбекистонга илк бор дунёнинг энг йирик Мета компанияси вице-президенти келади! У асли ўзбекистонлик Руслан Салахутдинов! Руслан Салахутдинов Meta компаниясида сунъий интеллект тадқиқотларини бошлаган биринчи ўзбек олим! У Ўзбекистоннинг АКТ соҳасидаги энг йирик тадбири — ICT Week Uzbekistan 2025 да Meta компанияси номидан иштирок этади. Руслан Салахутдинов Тошкентда туғилиб, ўсган. Унинг отаси — математик, онаси — мусиқа ўқитувчиси. Руслан Ўзбекистонда таълим олган, сўнгра Америкада таҳсилни давом эттириб, бакалавриат ва магистратурани муваффақиятли тамомлаган. У машҳур Нобель мукофоти соҳиби Джеффри Хинтон билан бирга ишлаган. Шунингдек Руслан Apple компаниясида ҳам илмий тадқиқот лойиҳаларига ҳам раҳбарлик қилган, ҳозирда эса Meta компаниясида вице-президент лавозимида фаолият юритмоқда. Ушбу тадбирда унинг йирик компания номидан иштирок этиши Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишида муҳим қадам ҳисобланади. Руслан Салахутдинов билан яқиндан танишмоқчи бўлсангиз ICT Week Uzbekistan ҳафталигига албатта келинг. Рўйхатдан ўтиш учун: https://ictweek.uz/oz/register/visitor Санани белгилаб қўйинг: 23–26 сентябр Тошкентдаги CAEx мажмуаси Дарвоқе, Ҳафталик тадбирларига ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш учун 23–26-сентябр кунлари "Буюк ипак йўли" метро бекати,"Ўзбекистон" меҳмонхонаси ҳамда IT Park Uzbekistan (Иброҳим Мўминов кўчаси 4 уй) манзилларидан БЕПУЛ автобуслар қатнови йўлга қўйилади.