Contenuto
Ҳомиладор аёл эридан сўради: – Кимни кутаяпсиз — ўғилми ёки қиз? Эр жавоб беради: – Агар ўғил бўлса, мен уни математикага ўргатаман, спорт билан шуғулланамиз, уни балиқ овлашга ўргатаман ва ҳоказо. Хотини: – Ҳа… А агар қиз бўлса-чи? Эри: – Агар қизимиз бўлса… мен уни ҳеч нарсага ўргатишим шарт бўлмайди. Чунки у мени ҳаммасига ўзи ўргатади — қандай кийиниш, қандай овқатланиш, нимани айтиш, нимани айтмаслик… Қисқаси, у менинг иккинчи онамдек бўлади. Ва у мени қаҳрамони деб билади, ҳатто мен ҳеч қандай катта иш қилмасам ҳам. У ҳар доим мени тушунади, ҳатто унинг хоҳишини рад этсам ҳам. У доим ўз турмуш ўртоғини мен билан таққослайди… Ёши нечада бўлишидан қатъи назар, у мени эркалатишимни хоҳлайди. У мен учун бутун дунё билан курашади. Агар кимдир мени ранжитса, уни ҳеч қачон кечирмайди. Хотини: – Демак, қизингиз қиладиган ишларини ўғлингиз қила олмайди, тўғрими? Эри: – Йўқ, йўқ! Балки ўғил ҳам қилар, лекин у бу нарсаларни ўрганиши керак бўлади. Қизлар эса бу фазилатлар билан дунёга келади. Қиз фарзанднинг отаси бўлиш — ҳар қандай эркак учун ифтихор. Хотини: – Лекин у биз билан абадий қолмайди-ку. Эри: – Ҳа, лекин у қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар биз унинг қалбида бўламиз. Қизлар — бу фаришталар… Қизларбу — шартсиз ва абадий меҳр ва ғамхўрлик... Барча қиз фарзандли бўлган бахтли ота-оналарга бағишланади. 💞 Мени ҳам икки нафар фаришта билан сийлаган Аллоҳимга чексиз хамдлар бўлсин!🤲