Contenuto
Барчаси тугагандек туюлганда ҳам — таслим бўлманг Стив Жобс Apple компаниясига асос солганда атига 21 ёшда эди. 30 ёшда уни уни ўз компаниясидан бўшатишди. Кўпчилик унинг ўрнида: «Тамом. Ҳаммаси тугади», — деган бўларди. Аммо у таслим бўлмади. NeXT номли янги компанияга асос солди, кейинчалик Pixar студиясини сотиб олди — айнан шу студия дунёга машҳур «Ўйинчоқлар тарихи" мультфильмини яратди. Орадан бир неча йил ўтиб, Apple уни қайта ўз компаниясига таклиф қилди. У билан компанияда янги давр бошланди — iPhone, iPad, MacBook... Бу ҳикоя технология ҳақида эмас. Бу — бошқалар ишонмаган пайтда ҳам ўзига ишониш ҳақида. Бу — ҳаммасини ҳар қандай ваиятда ҳам янгидан бошлаш ҳақида. Бу — мағлубият — нуқта эмас, вергул эканлиги ҳақида. Биз кўпинча янги нарсани бошлашдан қўрқамиз, бу ўзимга ҳам тегишли, "уддалай олмасамчи" деб ўйлаймиз. Аммо қаранг, таслим бўлмаганлар ким бўлади. Улар ҳам иккиланишганлиги шубҳасиз, бироқ қадам ташлашга қўрқишмаган. Баъзан энг оғир йиқилишдан сўнг, ҳаётимизнинг энг кучли янги даври бошланади. Баъзида биз “ҳаммаси тугади” деб ўйлаган нарсанинг ўзи — янги нарсанинг бошланиши бўлади.