Contenuto
LinkedIn’даги бир пост эътиборимни тортди. У ерда фойдаланувчилардан бири таълим тизими ҳақида шундай фикрларни ёзган: “Биз ҳар йили минглаб талабаларга диплом берамиз, аммо улардан кўпчилиги ҳақиқий тажрибасиз меҳнат бозорига кириб келишмоқда. Сунъий интеллект технологиялари иш ўринларини қисқартириб бораётган бир вақтда энг қўрқинчлиси, айрим ёшлар эртага умуман йўқ бўлиши мумкин бўлган касбларга ҳам ўқиётган бўлишлари мумкин”. Шахсан ўзим учун ҳам бу муҳокама ўзгаришларга чақириқ бўлди. Хақиқаттан сунъий интеллект кириб келиши билан қандай касблар қолади ва қайсилари йўқ бўлиб кетишини биз аниқ билмаймиз. Касб танлаш арафасида фарзанди бор она сифатида бу ўзимни ҳам хавотирга солади. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳам бу постга ўз фикрларини қолдириб, ўзгаришларга тайёр эканликларини билдирганлар. Шундан сўнг муҳокама янада қизиган кимдир реал лойиҳалар орқали таълим, бозорга мос қабул сиёсати ва стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қизиқ фикрлар билдирган бўлса, яна кимдир иш бервучилар ва ОТМлар бевосита ҳамкорлик қилишлари зарурлигини айтиб ўтган. Дарҳақиқат Сунъий интеллект технологияси нафақат иш ўринларини ўзгартиряпти, балки бутун иқтисодиётни қайта шакллантирмоқда. Кимки бу йўналишни ўзлаштирса, келажакда нафақат иш топади — балки уни яратади. Бугун Суний интеллект Давлатимиз сиёсати даражасигача кўтарилди. Бугунги ёшлар келгусида рақобатбардош бўлишлари учун Давлатимиз томонидан янги “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” ташаббуси амалга оширила бошлади. Бу эса AIstudy.uz платформаси ёрдамида Сунъий интеллектдан фойдаланишни БЕПУЛ ўрганиш имкониятидир. Ҳар бир ёш ўз касби қайси соҳани танлашдан қатъи назар, агар Сунъий интеллектдан фойдаланишни билса — бу бошқалардан бир неча қадам олдинда бўлишга ёрдам беради. Агар ҳали рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз — AIstudy.uz сайтига кириб, ўзингизни ривожлантиришни бугундан бошланг! Сурат Линкединдаги пост эгаси Акмал Салиховнинг саҳифасидан олинган.