Contenuto
Ўзбекистонлик қиз Камилла Маҳмудова Марказий ва Шарқий Европанинг энг йирик молиявий холдингларидан бири саналган Raiffeisen Bank'нинг молиявий директори этиб тайинланибди😍👏🤩 Қанчалик чиройли хабар а?! Бу хабарни ўқишим билан қизларимга юбордим. Улар билан ўзбек қизларининг имкониятлари қанчалик кенглиги ҳақида гаплашиш учун яна бир мавзу бўлди менга. Халқаро миқёсда фаолият юритувчи банкнинг бошқарув таркибига ўзбек қизининг кириши ёшларимизнинг глобал молия ва бизнес соҳасида ҳам ўзининг муносиб ўрнини топаётганидан далолат. Нафақат қизлар балки оиласида ўғил бола тарбия қилаётганлар ҳам фарзандларига кўрсатишлари керак бу хабарни албатта, бундай ёшлар ҳар биримиз учун мотивация бўлиши аниқ. Камилланинг ота-онасига чексиз ҳавасдаман! Бир кун келиб менга ўзимнинг қизларим ортидан ҳам фахрланиб юришни насиб қилсин🤲