Contenuto
Пластик картамни йўқотганимга бир ойдан ошди. Илгарилари шундай ҳолатда ҳаёт “тўхтап” қоларди гўё: нақд пул топ, банкка бор, навбатда тур… Лекин ҳозирчи? Ҳаётимиз тўлиқ рақамлашганини хақиқаттан ҳис қилдим! Ҳозир клиникадаман Payme qr коди орқали тўлов амалга оширдим. Дўконга кирсам ҳам қайсидир Pay тизим. Овқатланишда ҳам QR код. Бозорда “карта номерингизни беринг, ўтқазвораман”🙂 Ҳеч қаерда “картанг йўқми?” деб сўрашмаяпти. Ҳаттоки ўзим ҳам у ҳақда унутиб қўйдим. Энг қизиғи нақд пулни ойлаб ушламайман😅 Бу нафақат қулайлик, бу — рақамли ҳаёт тарзи. Финтех ва технологиялар ҳаётимизни осонлаштириб, вақтимизни ва асабимизни асраётганидан далолат: хавфсиз, тезкор ва энг муҳими ҳар жойда! Менда қизиқ савол туғилди ўзи пластик карта керакми? 🙂