TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2893

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni583Numero di visualizzazioni
Pubblicato22 ott22/10/2025, 05:28
Contenuto del post

Contenuto

“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичи қурилишига расман старт берилди Президентимиз Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-паркга ташриф буюриб, лойиҳанинг иккинчи босқичига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Икки йил олдин 200 миллион доллар инвестиция ҳисобига ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Қарийб 4 гектар майдонда 20–25 қаватли 6 та офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилди. “IT-Park” резидентлари сони 3 минг 200 та компанияга етди, уларда 14 мингдан ортиқ мутахассис фаолият юритмоқда. Ўтган йили резидентлар томонидан 1 миллиард 600 миллион долларлик хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йил якуни билан бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Экспорт ҳажми эса илк бор 1 миллиард долларлик маррадан ошиши режалаштирилган. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт янги босқичга кўтарилмоқда. “IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичи — бу нафақат янги бинолар, балки минглаб янги имкониятлар, иш ўринлари ва экспорт салоҳиятининг ошиши демакдир.