TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2905

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni5,450Numero di visualizzazioni
Pubblicato10 nov10/11/2025, 12:40
Contenuto del post

Contenuto

Тўйни ҳам рақамлаштириб бўладими?! Бундан бир неча йил олдин келин бўлиб тушган уйимда илк бор "тўёна" дафтарини кўрган эдим... Бу дафтарда ким қанча тўёна бергани қайд этилган бўлиб, албатта қайтараётганда бундан кам бўлмаган миқдорда қайтариш мақсади кўзда тутилганлигини билганман. Ўзбек тўй урф одатларимизда "тўёна" берилиши ва қайтарилиши шарт бўлган моддий совға тури саналади. Ўзи аслида биз ўзбекларнинг ҳаётида тўй шу қадар муҳим рол ўйнайдики, айнан тўй қилиш учун четда ишлаётган ёки қилиб бўлиб қарзларни ёпишга кетадиган инсонлар ҳам борлиги барчамизга маълум (ўзим ҳам айнан шундай ҳолатнинг бевосита гувоҳи бўлганман) Афсуски, ҳаётимизда энг бахтли онлар саналмиш тўй маросими кўп ҳолларда ҳаётимизда "ғалати" анъаналаримиз сабабли катта стресс ва қарз манбаига айланиб қолади. “Юксалиш” ҳаракати ўтказган сўровга кўра, ўзбекистонликларнинг 65 фоизи тўйга 50–100 миллион сўмгача сарфлашга тайёр эканлар. Бироқ бу харажатларнинг 25 фоизга яқини қарзга олинар экан, 55 фоиз эса қариндошлар ёрдами билан қопланади. Харажатларнинг асосий сабаби — ижтимоий босим (46%) ва каттароқ тўй қилиш истаги (31%). Шу билан бирга, аҳолининг 40 фоизи соддалиги ва яқинлар даврасидаги тўйни энг маъқул деб ҳисоблайди, 44 фоиз эса мамлакатда тўйларга ортиқча маблағ сарфланаётганидан афсусда. Таҳлиллар шунни кўрсатадики, Тошкентда 150–200 меҳмонли тўй ўртача $5–10 минг атрофида туради. Хуллас янги оила қураётган жуфтлик ва уларнинг оила аъзолари "бошқалардан орқада қолмаслик" ва "одамлар нима дейди" деган қарашлар сабабли кўп нарсага тайёр бўлишади. Мен технология ёрдамида ушбу салбий жиҳатимизга ечим топишга бел боғлаган ёшлар жамоаси билан танишдим. Бу жамоа ёшларга тўйни ақл билан ортиқча оворагарчиликларсиз режалаштириш имконини берадиган стартап YorYor.net платформасини яратишган. Яъни унда тўйни "чўнтакка қараб" ортиқча оворагарчиликларсиз ташкиллаштириш, тўёна ва совғаларни ҳам ёш оилага зарур бўлган эҳтиёжларга қараб режалаштириш каби зарур нарсалар йўлга қўйилган. Энг қизиғи бу стартап аллақачон ўз фойдаланувчиларини ҳам топишга улгурган. Жамоа мақсадлари ҳамоҳанг бўлган ёшлар Моҳинур Иномова, Самандар Турсуналиев ҳамда Диёрбек Муҳаммедовлардан иборат. Жамоанинг ушбу стартапни йўлга қўйишдаги энг катта орзуси ва мақсади ўзбекларда оддий, самимий, ортиқча харажатларсиз бўлган янги тўй маданиятини шакллантиришдан иборат. Дарвоқе, бугун “YorYor”ни Aloqa Ventures инвестиция фонди ҳамда Google for Startups дастури қўллаб-қувватламоқда. Startap'нинг ҳозирги баҳоси 500 000 долларга тенг. Бундан ташқари, улар TikTok Startup Academy дастурида ҳам ғолиб бўлишган ва МДҲ мамлакатларидан 200 иштирокчи орасидан тналаб олинган. Сиз тўй қилаётганда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз ва бу маросимнинг ечими учун нималар қўшган бўлардингиз. Энг бахтли кунингиз энг қийини бўлиши шарт эмас! — https://yoryor.net/ Платформадан сиз ҳам фойдаланиб кўринг! P.S. Сурат платформа асосчиларининг саҳифаларидан олинган.