Contenuto
Бор йўғи 15 ёш… Аммо орзу ва жасорат ёш танламайди! Мактаб ўқувчиси бўлган қизалоқ бугун Парижда — дунё аёл етакчилари ва технология ҳамда инновация пешқадамлари орасида Ўзбекистон номидан саҳнага чиқди. Камилла Бекназарова Ал-Хоразмий номидаги мактабнинг 10-синфида таҳсил олади ва у ўтган ҳафтада Парижда бўлиб ўтган WOMEN IN TECH ® Global Awards 2025 тадбирда мамлакатимиз номидан иштирок этди. Камилла Women in Tech®Uzbekistan Ёшлар элчиси саналади. Франция Сенати биносида бўлиб ўтган ушбу йирик халқаро тадбирда 65 дан ортиқ Давлатдан аёл етакчилар, инноваторлар ва Камилла каби ёш иқтидорлар иштирок этган. Камилла École des Ponts Business School мактабида ёшлар учун ўтказилган махсус сессияда ҳам қатнашиб саҳнага чиқди ва унда технология соҳасидаги шахсий тажрибаси, сунъий интеллектдан фойдаланиш зарурати ҳамда ёшларнинг дунёни шаллантиришидаги ўрни борасида ўз фикрлари билан бўлишди. Камилла каби қизларимиз Ўзбекистон ёшларининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб боришига хизмат қилиши шубасиз! Бу — тасодиф эмас. Бу — меҳнат, ишонч ва ўзига бўлган ишончнинг кучи. Биз сен билан фахрланамиз! #Қизларингизниўқитинг #Қизлартехнологияда