Contenuto
Қизим Шахло UNICEF Uzbekistan’нинг Жаҳон болалар кунига бағишланган “Менинг куним – менинг ҳуқуқларим” ижодий танловида иштирок этди. Энг қувонарлиси, видеодаги ҳар бир ғоя, ҳар бир кадр ва ҳар бир сўз ўзига тегишли. У сценарийни ўйлаб топди, кадрларни режалаштирди ва ўз фикрини эркин ифода қилди. Унинг қандай меҳр ва меҳнат билан ишлаганини кўриш эса она сифатида мен учун ҳақиқий бахт бўлди. У 3 та асосий ғолиблар қаторига кира олмаган бўлса-да, ҳайъат аъзолари унинг ишини махсус номинацияда ғолиб деб топишди. Албатта ҳар бир она сингари фарзандимнинг ижодий иши мен учун энг зўр санъат асари 😇 Лекин ғолиб болажонлар учун янада ҳурсандман ва уларни чин қалбимдан муборакбод этаман! Ҳеч бир боланинг ҳуқуқи ҳеч қачон, ҳеч ким томонидан поймол бўлмасин Иллоҳим! P.S. Видеода қизим айнан мактабидаги таълим жараёни билан боғлиқ кадрларни кирита олмаганидан жуда афсусда эди, сабаби видеони айнан таътил пайтида танлов муддати тугашига 2 кун қолганда суратга олган.