Contenuto
"Ўзингизга ҳеч нарса қилмадими?!" Бугун тонгда уйдан чиқиб ўқиш ва ишга йўл олдик. Нукус кўчаси бўйлаб тирбандликда ҳаракатланиб кетар эканмиз, олдинда нимадир юз бергани сабабли машиналар кескин тормоз берди. Мен ҳам ҳаддан ташқари қаттиқ тормоз босдим. Шу пайтда қаттиқ овоз чиққанидан олдимда кетаётган Кобальтга тегдимми-йўқми, тушунмай қолдим. Машина йўлнинг ўнг томонида "аварийкани" ёқиб тўхтади, аниқ тегдим дедим. Ёнига тўхтадимда “Тегиб кетдимми сизга?” деб сўрадим. У киши эса жуда хотиржам овозда: — Машинани қўяверинг, ўзинглар яхшимисизлар, ҳеч нарса қилмадими? — деди. Ҳаммаси жойида эканини айтдим ва узр сўрадим. Шунда у: — Ҳаммаси жойида яхши етиб олинг, — деб йўлида давом этди. Ишонасизми оддий шу сўздан кўнглим тоғдай кўтарилди, молни эмас инсон жонини ўйлайдиган инсонлар борлигидан, ўзидан эмас биздан хавотир олганидан жудаям ҳурсанд бўлдим. Тегдимми тегмадимми билмайман, бамперида нуқталар бор эди орқасидан юрганимда, тирналди шекилли машинаси дедим. Лекин унинг 2 оғиз сўзидан кўнглим осмон қадар кўтарилди. Унинг орқасидан кетар эканман бир нарса ёдимга тушди — 1 марта ўзим билан ҳам шундай ҳолат бўлган, яъни уриб урмаган лекин қирилган шунда “Машина инсон жонидан ортиқ эмас”, деб хайдовчига йўлимда давом этганман. Қайтар дунё экан — бугун айнан шундай ҳолатга ўзим ҳам учрадим. Адашмасам оқ Кобальт рақами 577 эди. Яна бир бор бу инсонга раҳмат айтмоқчиман ва зарар келтирган бўлсам ундан узр сўрамоқчиман. Орамизда яхши инсонлар борлиги учун Алхамдулиллах!