Contenuto
“Ўзбек бой бўлса, қора ишни қилгани керак бўлса бошқалар келади!" Шундай теран фикрли ва юксак мақсадли ёшларимизнинг борлиги мени ҳар сафар хайратга солади. Комилжон Хамиджонов 25 ёшда бўлишига қарамай, халқаро даражадаги дастурчи, миллиондан зиёд мижозга эга лойиҳалар яратиб, мингга яқин шогирдлар тайёрлаган. Бугунги кунда Комилжон VEON Халқаро компанияси таркибида фаолият юритиш билан бирга бир қанча лойиҳалар амалга ошириб келмоқда. "Суъий интеллект имкониятларидан максимал фойдаланаман. Менинг бир ходимим ва ёрдамчим десам ҳам бўлади. Шу сабабли бугун 10-20 минг АҚШ доллларигача даромад қила оляпман" — дейди Комилжон. Интервюда у қандай қилиб даромадини қисқа вақтда 10 баробарга оширгани, камгап дастурчилар стереотипни бузгани ва Сунъий интеллект даврида ёшлар нимага тайёр бўлиши кераклиги ҳақида гапирди. "IT'га кириш учун даҳо бўлиш шарт эмас. Кўпчилик менга ҳамма айтишник бўлса, қурувчиликни, новвойликни ким қилади деб сўрашади. Агар ўзбек бой бўлса керак бўлса бошқа давлатлардан арзон кучлар келиб қилишади" — дейди Комилжон. Қаранг қандай шижоат! Ушбу видео орқали АйТини ўрганиш бугунги кунда энг тўғри йўл эканлигига гувоҳ бўласиз. 🎞 Тўлиқ видео ушбу ҳаволада: https://www.youtube.com/watch?v=AWK3LYARYI8