Contenuto
⚠️Рақамли технологиялар вазири фуқароларни огоҳликка чақирди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов давлат тизимларидан ташқари, интернетдаги бошқа тизимлар билан ишлашда ҳам кибергигиенага эътибор муҳимлигини таъкидлади. Масалан, Телеграм орқали тарқалаётган хавфли файллар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, номаълум манбалардан юборилаётган файл ва ҳаволалар орқали фуқароларнинг шахсий ҳамда банк маълумотларини қўлга киритишга уринишлар ҳамда таниш сифатида пул сўрашлар ҳолатлари кўпайган. Бундай файллар зарарли дастур ўрнатилишига ва маълумотлар учинчи шахсларга ўтишига сабаб бўлиши мумкин. Вазир фуқароларга икки босқичли ҳимояни ёқиш, актив сеансларни текшириб туриш, номаълум файлларни очмаслик ҳамда Телеграм орқали пул сўралганда шошилмасдан текширишни тавсия қилди. ❗️Телеграмда икки босқичли ҳимояни ёқиш тартиби: – Settings / Настройки (Созламалар) га киринг – Privacy and Security / Конфиденциальность (махфийлик ва хавфсизлик) ни танланг – Two-Step Verification / Облачный пароль (икки босқичли текширув)ни босинг – Қўшимча пароль ўрнатинг ва тасдиқланг.