TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2964

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,420Numero di visualizzazioni
Pubblicato25 feb25/02/2026, 07:44
Contenuto del post

Contenuto

5:00 — муваффақият бошланадиган вақт! Инглиз тилини ўрганиш жараёнида мотивацион фильмларни инглиз тилида томоша қиляпман. Кеча бир фильм кўрдим — у камбағал инсон ҳаёти қандай қилиб битта одат туфайли ўзгаргани ҳақида... Фильмда айтилишича: Агар инсон ҳар куни эрталаб соат 5:00 да уйғонишни одат қилса ва: биринчи соатни 🧠 онгини ривожлантиришга (ўқиш, режалаш, фикрлаш), иккинчи соатни 💪 танасини ривожлантиришга (спорт, юриш, машқ) ажратиб, буни 90 кун давом эттирса, бу одат ҳаётни бутунлай ўзгартирар экан. Аслида, динимизда ҳам: “Эрта турган одамнинг баракаси бўлади” дейилади. Демак, бу фақат фильм эмас — бу ҳаёт қонуни. 🌙 Ҳозир Рамазон ойи — бу одатни шакллантириш учун айни вақт. Олимларнинг айтишича, ҳар қандай одатни шаклланиши 21 кунни талаб қилади. Агар биз шу 21 кунни уддалаб ўзимизга ишонч ошади, вақтимиз баракали бўлади, ҳаётимизда ўзгариш бошланади. Мен буни синаб кўрмоқчиман. Cиз-чи? Фильмни кўриш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=Bm6t7bw8Iq