Contenuto
«Ҳеч ўйлаб кўрганмисан - аниғини билолмайсану - лекин, балки, сен бу жин ургур ҳаётингдаги энг бахтли дақиқаларингни ўтказиб бўлгандирсан-у, олдинда сени фақатгина касаллик ва азоб кутаётгандир?» («Яланғоч» филмидан) Француз маърифатпарвари Вольтер 1747-йил ўз даври муаммоларини ўзида акс эттирган аммо қадим шарқдан сўйлагувчи, асосан тақдир масаласидаги фалсафий қарашларни баён қилиб бермиш асари «Задиг»ни оммага тақдим этди. Бу асар ибтидосидан интиҳосигача заҳматкаш Задигнинг ҳаётида рўй берган воқеалардаги кетма-кет бахтсизликлар тасвирини ўз ичига олади десак қай маънода муболаға бўлиши мумкин, бироқ китоб ўқилиш жараёнида ўқувчи онгида келажак ҳаётга нисбатан ишончсизлик ҳосил қилиши эҳтимолдан йироқ эмас. https://telegra.ph/Volter-Zadig-09-25