Contenuto
#togrisini_aytganda Яшаб турган онидаги ҳақсизлик, адолатсизлик, зулм ва қатағонга жим қолган киши ўтмишдаги ҳақсизлик, адолатсизлик, зулм ва қатағонлар ҳақида ҳам сўзламасин. Кўкрагига уриб оғиз кўпиртирмасин. Уялсин! Маънавий ҳақи йўқ! Чунки у бугун қаерда турган бўлса, у замонда ҳам ўша ерда - томошачилар ва қўрқоқлар даврасида турган бўларди. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон© Ассалому Алайкум! «Дунёда инсон ҳақида, оддий ва ҳаққоний ёзишдан кўра қийинроқ иш йўқ», деган эди Эрнест Хемингуэй. Бугунги меҳмонимиз анашундай қийин ва шарафли ишни маромига етказиб уддалаётган, замонавий адабиётимизнинг атоқли вакилларидан бири-ёзувчи ва таржимон Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Адиб ҳақида кичик таржимаи ҳол: 1955 йил 14 февралида Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ойимча қақир қишлоғида туғилган. 1972 йили ўрта мактабни, 1981 йили Тошкент Давлат (ҳозирги Миллий) университетининг Ўзбек филологияси факултетини тугатиб (1981), “Ёшлик” журнали таҳририятида муҳаррир ва бўлим мудири (1982 – 1989), “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририятида мухбир (1989), “Муштум” журнали таҳририятида масъул котиб (1989 – 1991), “Мовароуннаҳр” нашриётида бош муҳаррир (1991 – 1993), “Шарқ юлдузи” журнали таҳририятида бўлим мудири (1993 – 1999), “Ҳидоят журнали таҳририятида бош муҳаррир (1999 – 2013) ва “Мовароуннаҳр” нашриёти Бош директори (2010 - 2013) вазифаларида ишлади. “Йўл бошида” жамоа тўпламида ҳикоялари (1984), “Дунё кенг” (ҳикоялар, 1986), “Шу ерлик киши” (қисса ва ҳикоя, 1988), “Этакдаги кулба” (қисса ва ҳикоялар, 2014), “Бу кунлар” (рўман, 2016) китоблари чоп этилган. Асарлари турк, инглиз ва рус тилларида эълон этилган. Турк тилида “Kuytudakı Kulübe” китоби 2016 йили Истанбулда босилган. “Оқ бино оқшомлари” бадиий филми сенарий муаллифи. Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони асосида икки қисмли киносенарий ёзган (“Шарқ юлдузи” журнали 1991 йил 12-сон). Турк, гуржи, хитой, ўрис адибларининг бир қатор асарларини ўзбекчага таржима қилган. Жумладан, ўристилли ўзбек ёзувчиси Темур Пўлатовнинг “Завсегдатай” (“Шинаванда”) қиссасини ҳамда “Черепаха Тарази” (“Торозий тошбақаси”) рўманини ўзбекчага ўгирган. Ҳозирги замон турк адиби, Ислом олими Аҳмад Лутфий Қозончининг олти жилдлик “Саодат асри қиссалари” асари унинг таржимасида йигирма йилдан бери ўн марта қайта нашр этилган. Шунингдек, кўплаб адабиётнинг таржимони ва муҳарриридир. Долзарб мавзуларда ўнлаб оммабоп, илмий, адабий мақолалари бор. Нуруллоҳ домла авваламбор қимматли вақтингизни аямасдан, суҳбатга розилик берганингиз учун сизга катта раҳмат. Ўйлайманки суҳбатимиз чиройли ва мазмунли ўтади. Ёзувчи бўлишингизга қарамай, энг янги тариҳимиз билмдони сифатида сиёсий саволлар бериб қолишса малол олмайсиз деган умиддамиз. Қоидаларимиз ҳақида қисқача: Меҳмонимиз учун: 1.Берилган барча саволларга виждонан жавоб берасиз. (Фақат бита саволга жавоб бермаслик хуқуқингиз бор) 2. Энг яхши савол эгасини аниқлаб беришингиз талаб қилинади. 3.Кейинги дастурларимиз учун, номзод тавсия қиласиз. Савол берувчилар учун: 1. Гуруҳ қоидаларига зид саволлар бериш тақиқланади. 2.Шахсий келишмовчиликларга оид, гуруҳ ва кузатувчилар вақтини ўғирлаб, асабни бузувчи савол, изоҳлар ўчирилади. П.С Энг яхши савол соҳибини ажойиб китоб кутиб турибти. Мақсадимиз кимгадир ниманидир исботлаш эмас, илм улашиш китобларга меҳрни янада ошириш. https://m.facebook.com/groups/159059447495836?view=permalink&id=2444117858989972