Contenuto
#togrisini_aytganda Фикрлаш қобилияти скрипка ёки роял чалишга ўхшайди. У билан ҳар куни шуғулланиб туриш керак. Чарли Чаплин “Китобхонлар давраси”, фикрлаш қобилятингизни шуғиллантириш учун фикрлаш қобляти юқори инсонлар билан туркум суҳбатларни давом эттиради. Бугунги меҳмонимиз ўз соҳасидан ташқари журналистика ва блоггерликда ҳам анчайин натижаларга эришган. Иқтисодчи, журналист ва блоггер. Замонавий футбол блимдони, ажойиб таҳлилчи Кахрамон Асланов демак танишинг Мен 1979 йил Қўқон шаҳрида туғилганман. Касбим иқтисодчи, Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини битирганман. Кўпчилик мени баъзи ҳикояларимдан, футбол журналистикаси соҳасидаги фаолиятимдан ёки блогер сифатида билишса-да, аслида ўзимни на ёзувчи, на журналист ва на блогер деб ҳисоблайман. Сабаби, ёзувчиларга хос воқеаларни тўқиш қобилияти, журналист ёки блогерларга хос қизиқувчанлик менинг табиатимда йўқ. Масалан йўлнинг у четида бирорта жуда қизиқ воқеа бўлаётган ҳолатда ҳам, ўз ишим билан, қизиқмасдан ўтиб кета оламан. Ижтимоий тармоқларда ҳам шундай бўлсам керак. Диним - Ислом. Диний, сиёсий, ижтимоий қарашларда ўзимни маълум бир гуруҳга киритмайман, менимча, бу инсонни чеклаб қўяди. Барибир, ҳар йўналишларнинг кесишган нуқталари бўлади. Умумий вазифа нуқтаи назаридан, мана шу ўхшашликларга кўпроқ эътибор қаратиш тарафдориман. Фарқлар ҳақида тинимсиз баҳслашиш вақтнинг бекор сарф бўлишига олиб келади. Китобларга келсак, албатта, яқин дўстларимдан бири. Бир куни таниқли шоир Усмон Азим бир қизиқ фикр айтганди ва бу менга ёққанди. У ёзувчи ва шоирлар ҳақида гапирар экан, Худойберди Тўхтабоев ва Анвар Обиджонларни алоҳида қадрлаш кераклигини айтганди. Чунки кўпчилик менсимаса-да, болалар адабиёти - энг аҳамиятли жанр. Чунки болаликдан ўқишга қизиқиш уйғониши керак, бунда эса, айнан болалар учун ёзадиганларнинг ўрни беқиёсдир. 8-10 ёшда "Ўтган кунлар" ёки "Уруш ва Тинчлик"ни ўқиб, китобхон бўлиш қийин. Болалар адабиёти билан улғайган инсон эса, аста секинлик билан катталар учун китобларни ҳам бир кун ўқийди. Эртак китоблардан ташқари, мен ўқиган биринчи китоб Мирзакалон Исмоилийнинг "Қайсар боланинг ҳаёти" асари эди. Кейин "Сариқ девни миниб". "Ширин қовунлар мамлакати" китобини эса, ёшлигимда магазиндан ўғирлаб чиққанман. Пулим йўқмиди ёки қизғонганманми, эсимда йўқ, костюмни ичига тиқиб, олиб чиқиб кетганман. :)) Қахрамон ака хуш келибсиз, ўзига ҳос танишувни ўқиб, менда ҳам бир икки саволлар пайдо бўлди. Дастур давомида шу саволлар билан бошингизни қотираман ҳали. 😃 Энди қоидаларимиз ҳақида қисқача: 1.Берилган барча саволларга виждонан жавоб берасиз. (Фақат бита саволга жавоб бермаслик хуқуқингиз бор) 2. Энг яхши савол эгасини аниқлаб беришингиз талаб қилинади. 3.Кейинги дастурларимиз учун, номзод тавсия қиласиз. Савол берувчилар учун: 1. Гуруҳ қоидаларига зид саволлар бериш тақиқланади. 2.Шахсий келишмовчиликларга оид, гуруҳ ва кузатувчилар вақтини ўғирлаб, асабни бузувчи савол, изоҳлар ўчирилади. Энг яхши савол соҳибини ажойиб китоб кутиб турибти. Мақсадимиз кимгадир ниманидир исботлаш эмас, илм улашиш китобларга меҳрни янада ошириш. https://m.facebook.com/groups/159059447495836?view=permalink&id=2514023135332777