Contenuto
#Тақриз_Финал_натижа Ниҳоят бир неча ой давом этган Тақризлар танловини ҳам якунладик. Натижалар кутилмаган бўлди дея олмайман. Лекин танлов бир қанча янги китобхонларни яқинлаштира ва бирлаштира олди деб ўйлайман. 👥 Гарчи бу танловда гурухга нотаниш бўлган Дилдора ва Мафтуналар анча ўзини кўрсатган бўлсада, назаримда ҳар иккала иштирокчи айни сўнгги босқичда бироз бўшлик қилишди. Шу сабаб ҳам юқори поғонага кўтарилиш имконидан маҳрум бўлишди. Машхура ва Рустамлар танлов давомида деярли бир тепда иштирок этишди. Машхура битта босқичда қатнаша олмагани якуний баллига таъсир қилди холос. Бекзод эса мени босқичма босқич ҳайратда қолдириб келди. Сўнгги ёзилган тақризда айниқса у анча ўсишга эришганини бир неча хакамлар тасдиқлади. Агар танлов чемпионат тарзида бўлмаганда у якунда иккинчи бўларди. Раҳимжон эса ўз услубида доимгидек. Аммо, шахсан менга Д.Грейга ёзган тақризи жуда маъқул бўлди. Севимли асаримнинг ўзига ҳос жиҳатларига ҳам эътибор бера олдим. Умуман Раҳимжонда шаклланаётган позитив кайфият қувонтиради. Умуман бари зўр бўлди! 🏆Демак, ғолиблар: 🥇1. Р. Қудратов 🥈2. М. Нурбоева. 🥉3. Б. Ҳамдамов 👨🏫👩🏫 Ҳакамларга ҳам миннатдорлигимни билдираман. Ҳакамлар қарама қарши фикрларга эга, турли соҳалардаги одамлар эди. Асар танлашда ҳам яхшигина бахслашганмиз. Мен ҳакамлар максимал даражада ҳалол баҳолашганига ишонаман. Сўнгги босқичдаги ҳар бир хакам баллари намойиш қилинди. 🥂🎁 Танлов ғолиби «Asaxiy Books» электрон китоблар дастуридан китоб сотиб олиш учун 150 минг сўмлик кўпонга, 2-ўрин соҳиби 100 минг сўмлик, 3-ўрин соҳиби эса 50 минг сўмлик купонларга эга бўлди. Барча финал иштирокчилари гурух номидан китоблар билан тақдирланади. Sadoqat Holmonova га мурожаат қилинг. Эндиликда эса янги танлов ва лойихаларда давом этамиз! Тез кунда мисли кутилмаган воқеалар юз беради😉😄😄