Contenuto
Ассалому Алайкум! Икки йилдан бери ўтказиб келинаётган гуруҳнинг ананавий байрамини, очиб беришдек масъулиятли вазифа менга юклатилганидан жуда хурсандман. Энди қисқача шу кун тариҳи ҳақида. 19 декабрда ўзига ҳос ребрендинг қилиб «Сиз ўқиган илмий бадиий асарлар» номли гуруҳни, «Китобхонлар даврасига» айлантирганмиз. Ушбу ўзгаришларда ва гуруҳни қайта жонлантиришда, гуруҳ админларидан, Садоқат, Муҳайё ва Баҳодирлар, фаолларимиздан Шерзодбеклар катта хисса қўшишган. Гуруҳни янги номини Шерзод таклиф қилган ва бугинги кунда шу ном билан анча мунча танилиб қолди деб ўйлайман. Икки йил ичида гуруҳда кўплаб танловлар, баҳс мунозаралар, вилоятлар ва Тошкент шахридаги учрашувлар орқали қанчадан қанча ёшларимизни кашф этдик. Бунда админлардан тортиб сиз азизларни ҳам хиссаларингиз бор. Барчангизга биз билан бирга эканингиз учун раҳмат, келгусида даврамиз янада кенгайишига умид қиламиз. Бугун кечгача админларимиз ва ҳамкорларимиз томонидан тайёрланган танлов ва викториналарда қатнашиб, бир олам китоблар ютиб олиш имкониятингиз бор. Шу сабаб биз билан бирга бўлинг! Олдинда сизни китоблар ёмғири кутмоқда. Шу жойигача эринмай ўқиб келган бўлсангиз, ўша машхур #challenge бу ерда ҳам давом этади. 1.Гуруҳни қачон танигансиз? Ким ва нима сабаб қўшилгансиз? 2.Гуруҳ ҳақида салбий ва ижобий фикрларингиз. 3.Гуруҳ билан боғлиқ хотираларингиз. Эътиборингиз учун раҳмат. https://m.facebook.com/groups/159059447495836?view=permalink&id=2647804821954607