Contenuto
📢Демак “Китобхонлар дуэли” тақризлар танловини бошлаймиз. 👫Дастлабки жуфтлик Мирзаева Ҳилола Mirzayeva Hilolaxon ва Жавоҳир Ҳусанович Javohir Husanovich учун Рей Бредберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” антиутопик асари танланди. Ўзбекча электрон варианти @kitobxonlar_d каналига ва гурухга юкланди. 🕙Тақриз ёзиш учун муддат 10 апрел куни соат 22-00 гача. Шу пайтгача тақризларни менга шаҳсийдан ёки Телеграмдан @kandid7 га жунатинг. 📝Шу куни тақризлар 2 та тажрибали китобхонга баҳолаш учун аноним тарзда берилади. Улардан овоз олингач, эълон қилинмай тақризлар гурухга аноним тарзда пост қилинади. Сўнгра овоз бериш учун гурухга сўровнома(опрос) қўйилади. Дастлабки жуфтлик ғолиби аниқланади ва алоҳида постда таништирилади. 2 ҳолис китобхон ҳам. 🏆Мукофотлар 1. Ғолиблар мос тарзда тақдирланади. 1-ўринга 150 000 сўмлик китоблар олиш учун ваучер, 2-ўринга 100 000 сўмлик ва 3-ўринга 50 000 сўмлик ваучерлар тақдим. 2. Шунингдек гурухимизнинг саҳий аъзосидан ғолиблар учлигига 2 тадан турли ажойиб китоблар бериладиган бўлди. Ҳаммага омад!