TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)
Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal) avatar

TGINSIGHT POST

Post #34

@kitobxonlar_d

Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)

Visualizzazioni785Numero di visualizzazioni
Pubblicato13 mag13/05/2019, 04:48
Contenuto del post

Contenuto

#Asaxiytanlov ​​"1984" асари ёки болалигимдаги воқеалар бу китобга қандай ўтиб қолди? Ниҳоят кеча, "Ўзбекпочта"нинг "шарофати" билан 9 кун деганда Жорж Оруэллнинг "1984" асари қўлимга тегди. "Asaxiy.uz "1984" асарини таржима қилдираётган эмиш", деб гап-сўзлар чиққандаёқ бу китобни русчасини ўқиганлар "зўр китоб" деб мақтай бошлаган эдилар. Кеча китобни ўқишни бошлаганимдан амин бўлдим, ўша мақтовлар бежизга эмас экан. Китоб ҳақиқатдан зўр ёзилган экан. Китобни ўқирканман Жорж Оруэлл китоб воқеаларини қаерда кўрган ёки кимдан эшитиб ёзган билмайман-у, воқеалар айнан ёшлигимда Собиқ Иттифоқ даврида кўрган воқеаларимга жудаям ўхшаш экан. "Ғалаба"(Победа) номли уй, "Ғалаба" кўчаси, "Ғалаба" қаҳваси, ёки тв. ва ОАВ да тинмай "мамлакат ривожланаётгани, гуллаб-яшанаб бораётгани, маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяётгани, аслида эса ич-ичидан чириб бораётгани" ҳақидаги гаплар ёшлигимни эслатди. Асар қаҳрамонининг бир дўконча олдида бир гала аёлларнинг жанжали устидан чиқиб қолиши ҳақида ёзилган жойи шундоққина ёшлигимизда содир бўлган воқеаларга жуда ўхшаш. Маълум бўлишича дўконга "тунука қозонча" келган ва бироздан сўнг сотилиб тугаган. Шундан сўнг қозонча етмай қолган аёллар дўкончи билан "сен қозончани сотишда таниш-билишчиликка йўл қўйдинг" деб жанжал қилишади. Китобни шу жойини ўқиб муаллифга қойил дедим. Айнан шу китоб ёзилган даврда ҳам, ундан кейин ҳам, "чириган ғарб"нинг исталган давлатида турли маҳсулотлар керагидан ошиқча ишлаб чиқарилиб, дўконларда чанг босиб ётганида "Буюк СССР"да доимо маҳсулот тақчиллиги бўлган. Завод ва фабрикалар сифат учун эмас, фақат рақамлар учун, тепадан буюрилган қаттий режа билан ишлагани туфайли аксарият маҳсулотлар сифатсиз (брак) чиққан. Сифатлироқ нарсалар эса айнан Оруэллнинг асарида ёзилгандай доим талаш билан ёки таниш-билишчилик қилиниб пештахта остидан бекитикча сотилган. Шу ерда бир лирик чекиниш. 1984-85 йиллар эди. Отам ўша пайтларда Россияга майиз сотгани борар эдилар. Бир куни уйимизга иккита жиянлари келиб қолишди. Улар отамдан Россияга борган пайтларида бир донадан тугмасини ўрнига кпопка ўрнатилган катакчали кўйлак олиб келиб беришни сўраб келишибди. Отам кейинги гал Россияга бориб қайтишларида ўшандай кўйлакдан уларга биттадан олиб келиб бердилар. Ўшанда улар ўша кнопкали кўйлакни ҳеч қайердан қидириб топа олмаганларини айтишган эди. Отам уларга олиб келган кўйлак Чехословакия маҳсулоти эди ва ундай маҳсулотлар Ўзбекистонга меҳмон ҳам бўлмас эди. Россиянинг турли шаҳарларида ҳам асосан пештахта остидан, бекитилган (подприлавка) ҳолда сотилган. Отам ўшанда ўша ноёб кўйлакларни таниш магазинчига совғага 1 кг майиз олиб бориб бериб олган эканлар. Не ажабки, СССРда сифатли маҳсулотлар тақчиллиги ва дўконларда сифатсиз маҳсулотлар бўлиши дунёга достон эди. Аммо, буни ўзлари тан олишмас, юқорида айтганимдай тв. ва ОАВ фақат ёлғон маълумот бериш билан банд эди. Энди, "1984" га қайтсак, китобда ўша даврга хос яна бир иш, мамлакат бошқарувига қарши чиққан, миллий республикаларда эса ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила бошлаган инсонлар изсиз йўқолган. Китобда мана шундай ишлар ҳам ёзилган. Мен бу китобни ҳаммага ўқиб чиқишни тавсия қиламан. СССР даврини кўрмаганлар бу китобни албатта ўқиб чиқишлари керак. Асарда бироз муболаға билан бўлса-да ўша пайтдаги ҳолат жудаям моҳирлик билан ёритилган. Албатта, китобда СССР дейилмаган, аммо асарни ўқиб гап СССР ҳақида кетаётганини битталикда англайсиз. Китоб чиққанидан кейин унинг таҳриридаги айрим кичик жузъий камчиликлар ҳақида ҳам ўқувчилар етарлича ёзишди. Аммо, у арзимаган камчиликлар китобни ўқиш жараёнида унча билинмайди. Китоб содда тилда таржима қилинган. Таржимон Карим Баҳриев. P.S. Қўлимда Asaxiy.uz ва Asaxiy Books лойиҳасининг яна бир китоби Ден Брауннинг "Рақамли қалъа" китоби ҳам турибди. Яқин кунларда ўша китобдан олган таъсуротларимни ҳам ёзаман. Ғайрат Йўлдош