TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
#деярли_ҳазил Китоб ўқиш бошқа-ю, ўқиганини уқиш бошқа экан. Йўқса, “Китобхонлар давраси”га етакчиман, деб юрганлар “муаллифа” деган янгича сўз “кашф” этмасди. Айтганча, энди: - аёл шифокорни “шифокора”; - муҳаррир холаларни “муҳаррира”; - муҳандис опани “муҳандиса”; - диктор қизларни “диктора”; - сухандон аммаларни “сухандона” деймизми? Қолаверса, замоннинг зайли, деб кўп сингилларимиз блогерлик қилмоқда, нима, улар "блогера" бўладими? Буларнинг ҳаммаси яхши-ку, аммо "ҳайдовчи" билан "қурувчи" (каби) опаларни нима деб чақирсак экан-а, лаббай? PS. Дўкондан китоб кўтариб келган одам эмас, китобни ёзган одам "МУАЛЛИФ" дейилишини эса иккинчи синф ўқувчиси ҳам билади. ПАҚ...🔫 👉🏿https://t.me/tupponchaaa