Contenuto
⚔️Китобхонлар дуэлининг ярим финал бахсларига старт берамиз. Демак ярим финалга 4 иштирокчи етиб келган. Бу иштирокчиларга қуйидаги асарлар ярим финал учун берилди. 1️⃣ Navro'za Mahamadxo'jayeva ⚔️Mehrigiyoh Bozorova ларга Х.Дўстмуҳаммаднинг "Бозор" асари. 2️⃣Mirzayeva Hilolaxon⚔️Gulinoz Anvarovna ларга Нобел мукофоти соҳиби Нажиб Маҳфузнинг "Ўғри ва кучук" асари қўйилади. Иккала асар ҳам @kitobxonlar_d каналига юкланади. Энди тарқизларни яна аноним тарзда гурухга овозга қўямиз. Ғолиблар финалга, мағлублар эса 3-ўрин учун баҳсга киришади. Мукофотлар 1. Ғолиблар мос тарзда тақдирланади. 1-ўринга 150 000 сўмлик китоблар олиш учун ваучер, 2-ўринга 100 000 сўмлик ва 3-ўринга 50 000 сўмлик ваучерлар тақдим этилади. 2. Шунингдек гурухимизнинг саҳий аъзосидан ғолиблар учлигига 2 тадан турли ажойиб китоблар бериладиган бўлди. Ҳаммага омад!