Contenuto
🥊Жек Лондон — "МЕКСИКАЛИК" "Унинг қора кўзлари жуда совуқ боқар, назари аллақандай заҳарли эди. Бу кўзларда поёнсиз ғазаб, чексиз кек ўти ёниб турарди" "Унга қараб туриб, йиғлаб юборай дейсан киши, – деди Мэй Сэтби, – унинг ошна-оғайниси йўқ. У ҳаммани ёмон кўради. Истаги, мақсадига шерик бўлганимиз учун ҳам бизга ёмон кўз билан қарамайди. У ёлғиз, ёппа-ёлғиз" "Денни ўз рақиби томон келмоқда эди. У энгашди, икки қўли билан Риверанинг ўнг қўлини ушлаб, чин юракдан маҳкам сиққан бўлди. Денни кулиб турган юзини унинг юзига жуда яқин олиб борди. Томошабинлар Деннининг мард боксёр эканлигига қойил қолиб, унга таҳсин ўқидилар: у ўз рақиби билан худди ўз укасидай кўришаётир. Деннининг лаблари қимирлади. Томошабинлар ўзлари эшитмаган бу гапни иссиқ саломлашув деб ўйладилар. Шовқин яна кучайди. Денни айтган сўзларни фақат Ривера эшитди: – Ҳазир бўл, мексикалик итвачча, – деб шивирлади Денни ҳамон юзидан кулги аримай. – Ҳозир бутун томирларингни суғуриб оламан!" "...Бола! Гап йўқ, сен зўрсан! Сени ўзим чемпион қиламан! Фақат шу жангдагина йиқилиб берсанг бас!", деган жойларини ҳудди ўз қулоғим билан эшитгандек бўлганман.... Ж. Лондоннинг асарларидан айнан "Мексикалик" ҳикояси менга қадрли. Мени қаттиқ таъсирлантирган асар. Болалигимда камида 5-6 марта ўқигандим. Барча бокс тўғрисидаги Ҳолливуд филмлари (Рокки, Нокдаун (Cindrella Man), Боец (Fighter) ва бошқалар) айнан шу ҳикоядан таъсир ва динамика олган. Аммо, таъкидлайман, асарнинг асосий мавзуси бокс эмас. Бокс ҳикоя қаҳрамони — муҳожир мексикалик йигитнинг олий ғояси йўлида бир восита холос... Дам олиш кунлари келяпти. Шу ҳикояни ўқимай қолдирманг. Таассуротингиз билан бўлишинг. Ўзбекчада Русчада Инглизчада @subnazar