Contenuto
#ой_китоби Демак "Ой китоби" лойиҳаси январ ойи учун яқинда таржимаси чиққан, жаҳонда эса кўпчилик учун мақсадлар қўйиш ва уларга етишга ёрдам берувчи бестселлер асар Жеймс Клирнинг "Атом одатлар" китобини таклиф қилмоқчиман. Китоб бизда сотувга чиққан, электрон шаклда Asaxiybooks дастуридан ҳам сотиб олиб ўқишш мумкин. Пдф да йўқ ва ташлаб ҳам берилмайди. Чет тилларида эса интернет тармоғидан топиб ўқиш мумкин. Муддат сифатида 5-феврални белгиламоқчиман. Шу куни гуруҳда муҳокама қиламиз, савол жавоблар ўтказамиз ва талабга кўра телеграмда аудиочат ҳам ташкил қилармиз. Унгача китобга тақризлар, иқтибослар пост қилиб туриш мумкин. Албатта ҳар бир йўналишларда тақдирлаш бўлади. Бу муҳокамалар қизиқарли ўтиши, лойиҳа тақдирига боғлиқ. Шу постга кимлар китобни ўқиб муҳокамада қатнаша олишини белгиласин чи? Шунга қараб иш кўрамиз. П. С китоб муҳокамаси аудиочатда шу каналда бўлиб ўтади. https://t.me/kitobxonlar_d