Contenuto
Тақризлар танлови-3 #тақриз_танлов Демак, тақризлар танловини яна давом эттирамиз. Шартлар билан танишинг. Танлов умумий 4 босқичдан иборат бўлади. Дастлабки босқич саралаш босқичи бўлиб унда барча иштирок этиши мумкин бўлади. Саралаш босқичидан кейин 10 нафар(ёки бироз кўпроқ) иштирокчи танлаб олинади. Кейинги босқичларда айни шу иштирокчилар ўзаро чемпионат тарзида баҳс олиб боришади. Иштирокчиларнинг барча босқич баллари қўшиб борилади. 4 та босқич якунига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб ҳисобланади. Тақризларни олдиндан белгиланган хакамлар гурухи баҳолаб боради. Ҳар бир хакам тақризни максимал 10 баллгача бахолаши мумкин. 4 та ҳакам бахосидан келиб чиқиб, иштирокичиларниг ўртача балли чиқарилади. Ҳар бир босқичда олинган ўртача баллар қўшиб борилади ва рейтинг тарзида ҳисоб юритилади. Иштирокчиларга ҳар бир танлов босқичида тақриз ёзиш учун 1 та жаҳон ва 1 та ўзбек адабиёти асарлари айтилади. Иштирокчи исталган битта асарни танлаб тақриз ёзиши мумкин. Тақризлар гурухга #танлов_тақриз хештеги билан пост қилинади. Тақризларга айни бир талаблар йўқ, аммо асар ёзилиши ҳақида маълумотлар бўлиши, асарнинг таҳлил қилиниши ва иштирокчининг шаҳсий хулосалари берилиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир босқичда тақриз ёзишга 15-20 кун вақт берилади ва танлов ноябр ойигача давом этади. Ҳакамлар жамоаси билан танишинг: 1. Садоқат Ҳолмонова 2. Отабек Джўрахўжаев 3. Илёс Сафаров 4. Уктам Уринтаев Танловнинг бош ҳомийси - «Asaxiy Books» жамоаси. Танлов ғолиби «Asaxiy Books» электрон китоблар дастуридан китоб сотиб олиш учун 150 минг сўмлик кўпонга, 2-ўрин соҳиби 100 минг сўмлик, 3-ўрин соҳиби эса 50 минг сўмлик купонларга эга бўлади. Шунингдек, ҳар бир босқичда энг юқори баллни қўлга киритган ва ҳакамлар эътирофига сазовор бўлган бир иштирокчига китоб совға қилинади. Марҳамат, ажойиб совғаларга эга бўлиш учун ҳаракатни бошланг!! Тез кунда танлов учун асарларни эълон қиламиз ва танловни бошлаймиз!!