Contenuto
Тақризлар танлови-3 #Асарлар #тақриз_танлов Ҳаммага салом! Демак, тақризлар танловини бошлаймиз!! Дастлабки саралаш босқичи учун берилган асарларни кутиб олинг! 1. Жаҳон адабиёти бўйича Иван Тургенев ижодининг чўққиси саналган "Оталар ва болалар" асари берилади. Асар ўз даврининг янгича фикрловчи, эски ақийдаларга танқидий қаровчи нигилист Базаров ва унинг бошқалар билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади. 2. Ўзбек адабиёти бўйича эса Худойберди Тўхтабоевнинг оилавий муносабатлар ва мол-дунёга ружу қўйишнинг фалокатли ҳолатлари ёритилган "Мунгли кўзлар" асари берилади. Сиз исталган бирига тақриз ёзиб танловда иштирок этишингиз мумкин. Тақризларни #тақриз_танлов хештеги билан гурухга пост қилинг. Тақризлар 2 сентябргача қабул қилинади. Танлов ғолиби «Asaxiy Books» электрон китоблар дастуридан китоб сотиб олиш учун 150 минг сўмлик кўпонга, 2-ўрин соҳиби 100 минг сўмлик, 3-ўрин соҳиби эса 50 минг сўмлик купонларга эга бўлади. Ҳар бир босқич ғолибига ҳам китоблар тақдим қилинади. Ҳар иккала асарнинг ўзбекча электрон варианти гурух файлларига ва Телеграмдаги @kitobxonlar_d каналига жойланади.