Contenuto
💥💥Жуда кўпчилик китоб ўқишни хоҳлайди. Лекин, бунга доим ҳам вақт ёки имкон тополмайди. Китоб кундалик ташвишларда чалғиш, мияга ҳордиқ бериш, дунёқарашини кенгайтириб бориш учун энг зўр восита. Эслаб биламан, мактаб давримдан бошлаб ҳар куни ҳеч бўлмаганда 5 бет китоб ўқирдим. Йиллар давомида бу манга одатга айланди. Лекин, афсуски 2018 йилда жуда банд бўлганлигим учун бор йўғи 4та китоб ўқидим. Тадбиркор ўзи шунақа халқ, унда доим вақт муаммо. Лекин, одам китоб ўқимаса ўсишдан, ўрганишдан тўхтаб қолади. Шу учун ҳам 2019 йилга янги ўзим учун формула яратдим ва ҳозирча уни кузатмоқдаман. Ман яратган формула бир йилда камида 50та китоб ўқиш имконини бериши керак. Формула қуйидагича: ✅1. Эрта тонгдан уйғонишим билан 20-30 дақиқа давомида асосан мотивацион ёки психологил китоблар ўқийман. Улар одамга энергия беради, улардан олинган мотивация кун давомида ҳамроҳ бўлади. Бунақа китобларга «Зукколар ва ландавурлар», «Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси» каби китобларни келтириб ўтишим мумкин. ✅2. Ишга боргандан сўнг иш куни давомида бир неча маротаба профессионал соҳадаги китобларни ўқишга ҳаракат қиламан. Одатда ҳар соатда 5-10 дақиқа пауза қилиб китоб ўқийман. Масалан, мани ишим кўпроқ маркетинг ва интернет савдога боғлиқ, шу йўналишдаги китобларни, шунингдек тадбиркорлик ҳақидаги китобларни ўқишга ҳаракат қиламан. Масалан, Уолтер Айзексоннинг “Стив Жобс” китоби. ✅3. Ишдан қайтганда асосан 20-30 дақиқа ҳожатхонада бўлсада вақт топиб оилага, атрофдагилар билан муомалани яхшилашга, фарзанд тарбиясига аҳамиятли бўлган китобларни ўқишга ҳаракат қиламан. Масалан, «Учдан кейин энди кеч», «Ўлсанг, ким йиғлайди» ✅4. Кечқурун ухлашдан олдин бўлса мияга баҳра бериш учун 5-10 бет бадиий китоб ўқийман. Бу жуда фойдали ва мароқлидир. Ҳозирги кунда Элиф Шафақнинг «Ишққа оид 40 қоида» романини ва "Шантарам"ни ўқияпман. Сизга ҳам #тавсую. Айтганча, бадиий деганда «Рақамли қалъа»ни ухлашдан олдин ўқиман. Воқеалар ривожи қизиқлигидан, ухламасдан эрталабгача ўқиб чиқишингиз мумкин. Ҳамманинг ўз идеал формуласи бор бўлиши керак, манда айнан мана шу формула идеал. Шу формула асосида бир кунда камида 100 бет китоб ўқишим мумкин. Хўш, сиз қайси йўл билан кўпроқ китоб ўқиш имконини топасиз? Фируз Аллаев Канал: @kitobxonlar_d