TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)
Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal) avatar

TGINSIGHT POST

Post #82

@kitobxonlar_d

Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)

Visualizzazioni454Numero di visualizzazioni
Pubblicato3 set03/09/2019, 07:59
Contenuto del post

Contenuto

#taqriz_tanlov Жамиятнинг емирилиши-кишилар ҳаётида Иван Тургеновнинг "Оталар ва болалар" романи хусусида икки оғиз сўз: "Оталар ва болалар " романи ўз давридаёқ довруқ қозонишга улгурди. Адибнинг ютуғи романи ёзишда халқона услубни танлаганидадир, деб ўйлайман. Бу романни ҳамма бирдай ўқиши, тушуниши ва кўп ҳолларда севиб қолиши мумкин. Асарнинг бош қаҳрамони Евгений Базаров табиатига кўра нигилизм (барча нарсаларни инкор қилиш) хос хусусият. У асар давомида махбубаси бўлган Аннага бўлган муҳаббатини ҳам инкор этади (ўлимига қадар). Шеъриятни, адабиётни ва санъатни керак эмас машғулотдек инкор этади. Евгений Базаровнинг ютуғи ўз касбининг устаси эканида. Асарда мени энг таъсирлантирган сахналар ота-бола Николай Петрович Кирсанов ва ўғли Аркадийнинг ўзаро бир-бирига бўлган самимий меҳр-муҳаббати бўлди. Буларга умуман ёд қарашга эга бўлган Павел Пиётр Кирсанов феъли кўпроқ ёш шифокор Базаровникига ўхшаб кетарди. Фақат улар ўртасидаги фарқ бири замон билан ҳамнафас бўлса, иккинчиси замондан анча ортда қолган ва буни тан олишни истамайдиган олифтасифат қария. Асарда шунингдек ўз даврининг ижтимоий, иқтисодий, маданий, ва сиёсий масалалар билан бир қаторда кишиларнинг ички кечинмалари ифода этилган. Кичик ер эгаларининг хўжалик юритиш масалаларида олиб борган амалий ишлари бир оз жўн туюлади. Зодагонлар деҳқонларнинг меҳнати фойдаси ҳисобига ночорликни ҳис қилмай тўқчилликда яшашади. Меҳнаткаш деҳқонлар эса кеча ва кундуз тиним билмай меҳнат қилсаларда, қорни нонга тўймай ўтмоқда эди. Асарда ёшгина хизматкор қиз Федося Николаевнани отаси тенги кишига турмушга чиқишига ҳам ўша даврнинг чирий бошлаган ғоялари ва оғир турмуш шароити мажбур қилгани шубхасиз. Аркадий севгани Катя билан отаси эса Феничка билан никоҳдан ўтиб, бир оила бўлиб бахтли ҳаёт кечиришда давом эттиришсада, келажакда ўзгараётган замон ўчоғида азобланишлари турган гап эди. Базаровни оиласи, айниқса онаси Арина Власевна бехад яхши кўрарди. Аммо ўғил келган куниёқ отаси Василий Ивановичга уни тинч қўйишларини очиқдан-очиқ яъни сурбетларча айтади. Унинг учун иши ва тажрибалари оиласидан муҳимроқ эди. Базаров оғир дардга чалиниб, вафот этади. У осонликча жон беришни истамасди. Базаровни ўша давр жамиятига қиёс қилсак, в атрофига яқинларини йиғиб, анча вақт ўлим билан (йўқ бўлиш билан) курашди. Аммо янги ҳаёт чириган танани мавх этди. Қолганлар уни унутишди. Фақат кексайиб қолган ота-онаси қабридан хабар олгани келарди. Тинимсиз кўз ёш тўакишиб, илтижолар қилишарди. Кекса авлод вакиллари орасида кўнгли бўш инсонлар доимо таназзулга юз бурган жамият учун қайғуришган. Бу ҳолат ҳам адибнинг ўзига хос ўхшатиши бўлса керак. Икки ота ва икки ўғил ҳақида ҳикоя қилинади. Икки ота ҳам бирдек меҳрибон бўлишсада, бир ўғил оқибатли, иккинчи ўғил эса худбин ва нигилист экани талқин этилган. Асардаги ўзаро зиддиятлар кучайиб бораётган жамиятни емирилишини акс эттириб, октябр инқилобига олиб боради. Турли феъл-атрофли кишиларнинг турмуши, ҳиссиётлари ва муаммолари қаламга олинган. Зодагонлар учун яшаш аксар ҳолда бахт ва ўйин-кулгидан иборат бўлса, деҳқонлар ва оддий шароитда яшаётган кишилар учун чинакамига дўзах оловига айланиб бораётганини кўришимиз мумкин. Уст-боши исқирт бўлсада, ҳурфикр бўлган Базаров образи барчани ўзига бирдан ром этиши шубҳасиз. Асардан юксак эстетик завқ олиш билан бир қаторда, кетказган вақтингизга ачинмайсиз. Зебинисо Сапарова