TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)
Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal) avatar

TGINSIGHT POST

Post #85

@kitobxonlar_d

Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)

Visualizzazioni506Numero di visualizzazioni
Pubblicato5 set05/09/2019, 17:02
Contenuto del post

Contenuto

​​Ҳаммага салом! Ниҳоят Тақризлар танловининг 1-босқичини ҳам якунладик. Дастлабки босқичда умумий 15 та тақриз ёзилди. Турли туман фикр эгалари, айниқса янги иштирокчилардан келган тақризлар кўпчилигимизда яхши таасурот қолдирди. Баъзиларнинг энди биринчи марта тақриз ёзишгани сабабли ҳам, маълум бир камчиликлар кузатилди. Умуман бу танлов уларга тажриба бўла олади деб ҳисоблаймиз. Дастлабки босқичда тақризларни 3 та хакам Отабек Жўрахожаев Ilyos Safarov ва Уктам Уринтаев баҳолаб бордик. Sadoqat Holmonova афсуски баъзи сабабларга кўра танловда ҳакамлик қилолмадилар. Эндиликда улар ўрнида кейинги босқичдан 4-хакам сифатида ўтган сафарги танлов ғолиби Муштари Мамадалиева баҳолаб борадилар. Натижалар қўйидаги келтирилган. 9-11 ўриндаги иштирокчилар баллари бир ҳил бўлиб қолгани сабабли юқори ўриндаги 11 киши билан танловни давом эттиришга қарор қилдик. Мафтуна Нурбоева тақризи 1-босқичда ҳакамларга энг ёққан тақриз сифатида баҳоланди. Менга мурожаат қилинг, сизга китоб совға қилинади. Эндиликда танлов оҳиригача шу 11 киши чиқиб кетмай, баллари қўшиб борилади. Иштирокчиларга танлов якунигача омад тилаб қоламиз! Кейинги босқич асарлари тез орада эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиби ​​«Asaxiy Books» электрон китоблар дастуридан китоб сотиб олиш учун 150 минг сўмлик кўпонга, 2-ўрин соҳиби 100 минг сўмлик, 3-ўрин соҳиби эса 50 минг сўмлик купонларга эга бўлади.