TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Тақризлар танловининг 2-босқичи учун асарларни эълон қиламиз: 1. Ўзбек адабиётидан Хайриддин Султоновнинг "Кўнгил озодадир" асари қўйилади. Асар ёзувчи йигит ҳаёти ва жамият аҳволи ҳақида ҳикоя қилади. 2. Жаҳон адабиётидан француз файласуфи ва ёзувчиси Вольтернинг "Задиг ёки тақдир" асари қўйилади. Вольтер бу асарида ҳам бир йигитнинг ҳаёти мисолида ўзига ҳос юмор ва киноя билан маиший муаммолар, турли фалсафий қарашлар устидан кулади. 2-босқичга тақриз ёзиш учун муддат 25-сентябргача белгиланади. Танловни 11 иштирокчи давом эттиради. Ҳар иккала асарнинг ўзбекча электрон варианти гурух файлларига ва Телеграмдаги @kitobxonlar_d каналига жойланади. Канал: @kitobxonlar_d