TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
チャンネル一覧に戻る
LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆 avatar

TGINSIGHT CHAT

LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆

@LLFSUPERLIGA

Sport

LLF SUPER LIGA - Лучшие Любители Футбола 🤝Kapsikam.uz 🔴https://youtube.com/@llf_uz 🟥https://www.instagram.com/llf_uz 🔵@LLFPREMIERLIGA 🔵@LLFPROLIGA 🔵@LLF3LIGA 🔵@LLFMINIFUTBOL 🔵@LLFUZBEKISTAN Хамкорлик учун: 📞 +998935812356

登録者1,030現在の登録者数
追跡投稿数1,016インデックス済み投稿数
最近のリーチ9,672最近の投稿の総閲覧数
最近の投稿

最近の投稿

73ページ / 85ページ中 · 1,016件

投稿日 1月14日

🏆 LLF SUPERLIGA. 7-tur 🔴 Full time. HAYOTBANK - UZDTV 1:5 ⚽️ Голлар: Мўйдинов Илёсбек - Бобоқулов Муҳаммад, Ҳамроев Дилшод, Тўхтаназаров Рамзиддин, Рўзматов Асрор, Ахмедов Шухрат. ✅ Ассистлар: Илёсов Ҳусниддин.

650 views

投稿日 1月14日

✅ LLF SUPERLIGAда катта трансфер очилди 👉 LLF SUPERLIGAда биринчи давра ўз якунига етиб, трансфер ойнаси очилди. 👉 Трансфер ойнаси 18 январь соат 12:00га қадар очиқ бўлади. 👉 LLF SUPERLIGAда жамоалар 5 нафаргача футзалчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Бунда ҳар бир жамоадаги умумий футзалчилар сони 20 нафардан ошмаслиги шарт. 👉 Бошқа Лигадан футзалчи ёки дарвозабон олиш шартлари юқорида келтириб ўтилган. ✅ Биринчи давра бўйича қарздорлиги бор жамоаларга трансфер рухсати берилмайди.❌

732 views

投稿日 1月14日

🔥Катта трансфер ҳақида маълумот LLF байроғи остидаги 4та Лигада (SUPERLIGA, 1-LIGA, 2-LIGA, 3-LIGA) биринчи даврадан кейин катта трансфер ойнаси очилади. Бунда жамоалар ўз таркибига 5 нафар янги ўйинчини қўшиб олишлари мумкин. Қуйида шартларини келтириб ўтамиз: 1. Катта трансфер пайтида футзалчи ёки дарвозабон Лига ичида бир жамоадан иккинчисига ёки Лигадан Лигага ўтиши мумкин. 2. Лига ичида бир жамоадан иккинчисига ўтганда, аввалги жамоадаги голлар, ассистлар ва карточкалар сақланиб қолади. 3. Лигадан Лигага ўтганда аввалги Лигадаги голлар, ассистлар ва сариқ карточкалар куйиб кетади. Фақат қизил карточка ўз кучида қолади. 4. Футзалчи ёки дарвозабон А лигадан Б лигага ўтаётганда трансфер ойнаси очиқ бўлиши шарт. 5. А лигада биринчи давра тугади, Б лигада ҳам биринчи давра тугади. Бунда иккинчи давра стартига қадар футзалчи ёки дарвозабон Лигадан Лигага ўта олади. 6. А Лигада биринчи давра тугади, Б лигада биринчи давра давом этяпти. Бунда футзалчи ёки дарвозабон А лигадан Б лигага ўтаётганда ўзини А лига жамоасидан ўчиради ва Б лигада трансфер ойнаси очилишини кутади. Қачонки трансфер очилганидан сўнг Б лига рўйхатидан ўтиб, шундан кейин ўйнаш имконига эга бўлади. 7. А Лигада биринчи давра тугади, Б лигада биринчи давра давом этяпти. Бунда футзалчи ёки дарвозабон Б лигадан А лигага ўтаётганда ўзини Б лига рўйхатидан ўчириб, А Лига трансфер ойнаси очиқ пайтда рўйхатдан ўтади ва иккинчи даврадан ўйнаш имконига эга бўлади.

852 views

投稿日 1月12日

🎂 Туғилган кунингиз билан! 🏆 LLF номидан UZPOST жамоаси раҳбари Дилмурод Нуралиевни туғилган куни билан табриклаймиз. 👍 У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз. Омад ҳамиша ёр бўлсин!👏

1,040 views

投稿日 1月12日

🎂 Туғилган кунингиз билан! 🏆 LLF номидан ARGIN футзалчиси Севастьян Можаевни туғилган куни билан табриклаймиз. 👍 Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз. Омад ҳамиша ёр бўлсин!👏

933 views

投稿日 1月10日

🎥FUTZAL TIME: 6-SON 🏆 LLF байроғи остидаги барча мусобақаларни ўтказишда ва ташкил қилишда асосий ишни бажариб келаётган ХайруллаХоликов бугунги мехмонимиз. 🏆 LLF пик даражасидами, ЕРМАК LLF регламентини бузганми, Локомотивдаги фаолияти ва бошка бизга кизик болган саволларга жавобимизни олдик. 🔥ПРЕМЬЕРА 10-ЯНВАРЬ 🕘 СОАТ18:00 👇👇👇👇👇👇👇👇Корамиз... 🟥https://youtu.be/-qVEns-Nr5g

447 views

投稿日 1月10日

⚽️ LLF SUPERLIGA. 7-tur LIVE 🟢 08:30 ⏱️ HAYOTBANK - UZDTV 👉https://youtube.com/live/-Y6k8r8RgIg?feature=share 10:00 ⏱️ VOSTOK - ARGIN 👉https://youtube.com/live/lfBICuByPtw?feature=share 11:15 ⏱️ PROGRESS - ISTIQLOL 👉https://youtube.com/live/opqy05-9dWA?feature=share 12:30 ⏱️ UZPOST - ERMAK 👉https://youtube.com/live/ILDUNYXAfIY?feature=share ✅ 7-тур учрашувлари 12 январь Якшанба куни Молия институт спорт залида бўлиб ўтади.

937 views

投稿日 1月10日

LLF SUPER LIGA / LLF CUP 🏆 pinned Deleted message

views

投稿日 1月10日

🔥Тарихда биринчи марта! Ўзбекистон жаҳон чемпионатига боради 👉 LLF асосчиси ДониёрНиёзовнинг икки йиллик ҳаракати ўз мевасини берди. Ўзбекистон тарихда илк бор мини-футбол (6x6) бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. ✅ Шу йилнинг 21 май - 1 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Бакуда мини-футбол (6x6) бўйича 5-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БААда Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. 💥 Навбатдаги мундиалга Баку мезбонлик қилади ва дунёнинг 32та энг кучли жамоаси орасида 🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлади. ⚽️ Ўтган 2 йил ичида LLF томонидан 6x6 мусобақалар ташкил қилинди, шунингдек PROGRESS жамоасининг Euro Business Cup турнирида омадли иштироки Жаҳон мини-футбол федерациясининг (WMF) бизга ҳам эътибор қаратишига сабаб бўлди. 👉 ЖЧ иштирокчилари тўлиқ аниқ бўлганидан сўнг жамоалар номини эълон қиламиз. 🔥 Эндиликда LLF Ўзбекистон мини-футбол терма жамоасини шакллантириш устида иш олиб боради. Омадимизни берсин 🙏

627 views

投稿日 1月9日

❗️LLF Тартиб-интизом қўмитаси қарори LLF SUPERLIGA 6-турдан ўрин олган HAYOTBANK - ISTIQLOL учрашувида HAYOTBANK футзалчиси Ҳасанов Дониёр ва ISTIQLOL футзалчиси Жўрабоев Али ўртасида тортишув юзага келган. Натижада ҳар икки футзалчи қизил карточка олиб майдондан четлатилган. LLF Тартиб-интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиққан ҳолда ҳар иккала футзалчини 1тадан ўйинга четлатишга қарор қилди. Бундан ташқари ISTIQLOL футзалчиси Жўрабоев Алининг ўйин пайтида олган сариқ карточкаси ўз кучида қолишини эслатиб ўтамиз.

984 views

投稿日 1月8日

⚽️ LLF SUPERLIGA. ⏱️ 7-тур бошланиш вақтлари 👉 7-тур учрашувлари 12 январь Якшанба куни Молия институт спорт залида бўлиб ўтади.

1,190 views

投稿日 1月5日

👶Янги меҳмон муборак! 🔥 LLF шифокори Ғайбулла Рихситиллаевни ўғил фарзанд кўргани билан табриклаймиз. 👉 Янги меҳмонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва келажакда яхши йигит бўлишини тилаб қоламиз. 🙏

1,280 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8485
前へ73ページ / 85ページ中次へ