TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Uzshifo Info
Uzshifo Info avatar

TGINSIGHT POST

Post #123

@UZSHIFO_INFO

Uzshifo Info

Tampilan1,350Jumlah tampilan
Diterbitake16 Agt16-08-2024, 22:16
Isi

Isi kiriman

ЛИМФА ЯХШИ АЙЛАНИШИ УЧУН #limfa#detoks Лимфа яхши айланиши учун қуйидагиларни қилса бўлади: ✔️ 100 марта сакраш ✔️ Қуруқ четка (щетка) билан лимфа оқими бўйлаб массаж қилиш (лимфа тугунларига тегилмайди, пастдан тепага қараб соат стрелкаси бўйича массаж қилинади). ✔️ "Таракан" машқи - тонгда уйғонганда оёқ қўллар кўтарилиб силкитилади (3-5 дақиқа атрофида). ✔️ Ўтириб туриш - 20 мартадан 3 марта (20 марта эрталаб, 20 марта куннинг ярмида ва 20 марта кечки пайт). ✔️ Контрастли душ - иссиқ душ олингач 5-15 секундга совуқ сув ёқилади. Ўрганмаган одам бирданига устига совуқ сув қуймайди, олдин оёққа қуйиб секин мослашиб боради. ✔️ Диафрагма билан нафас олиш - нафас олганда фақат ўпканинг тепа қисми билан эмас қорин билан нафас олиш. Нафас олганда қорин ҳаво билан тўлгандек шишади, нафас чиқарилганида қорин ичкарига тортилади. Бир неча марта такрорланади. @uzshifo_info